• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Европада «бахтини» топа олмаган мексикалик «нўхат болакай»

    Мексикалик машҳур ҳужумчи Хавьер Эрнандес 1988 йил 1 июнда таваллуд топган. 33 ёшини нишонлаётган Чичаритонинг фаолиятидаги баланд-пастликлар ҳақидаги ҳикояни «Дарё» ўзбек тилида тақдим этади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хавьер футболчилар оиласида вояга етган. Унинг бобоси Томас Балкасар  маҳаллий «Гвадалахара» жамоасида 10 йил фаолият олиб борган, 1954 йилда Мексика терма жамоаси билан Жаҳон Чемпионатида қатнашган. Отаси Хавьер Эрнандес Гутьеррес эса 1986 йилги мундиалда иштирок этган. У «Чичаро» (нўхат) тахаллуси билан машҳур эди. Хавьер эса «Чичарито» (кичик нўхат) номини олди. Атрофида футбол муҳити ҳукм сурган Чичарито 9 ёшида, яъни 1997 йилда «Чивас Гвадалахара» жамоаси билан профессионал шартнома имзолади. 2006 йилда катта футболда ўз дебютини нишонлади. «Чивас»да 4 мавсумни ўтказиб (барча мусобақаларда 80 та ўйин, 29 гол), Мексика чемпионлигини қўлга киритган. Фаолияти аввалида Хавьер жуда кўп қийинчиликларга дуч келган эди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Уч йил олдин мени нотўғри йўл танладимми деган савол қийнарди. Менга жуда кам ўйин амалиёти бериларди. Асосан захирадан майдонга тушардим. Бошқа ёш футболчиларга берилаётган имкониятларни алам билан кузатардим. Шунда мен футболдан кетиш ҳақида ўйлаб қолдим. Ота-онам, бобом ва бувим, синглим билан бу вазиятни муҳокама қилардик. Улар менга нима қилиш кераклигини тушунтиришди. Уларнинг ёрдами билан мен бахтли эканимни, футбол ўйнашда давом этишим кераклигини тушунгандим. Бу менга катта сабоқ бўлди», — дея эслайди Эрнандес.

    2009 йилнинг ёзида Эрнандес «Манчестер Юнайтед» назарига тушади. Орадан бир йил ўтиб, «Чивас» ва «Манчестер Юнайтед» трансфер борасида келишувга эришади. Англияликлар футболчи учун 7,5 миллион евро тўлайдиган бўлди.

    Сер Алекс Фергюсон Хавьерни Оле-Гуннар Сульшерга қиёслайди. Унинг наздида жамоага яна бир «болакай қиёфасидаги қотил» келган эди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Манчестердаги дастлабки 4 мавсумида Чичарито футболдан роҳатланди. Лекин Фергюсон мураббийлик фаолиятига якун ясаганидан сўнг (2013 йил) унинг ишлари юришмади. Хавьер Дэвид Мойеснинг режаларига кирмаган эди. 2014/15 йилги мавсум аввалида «Манчестер Юнайтед» сафида атиги 2 ўйинда майдонга тушган футболчи 2014 йил 1 сентябридан эътиборан «Реал Мадрид»га ижарага бериб юборилди. Лекин «қаймоқранглилар» сафида ҳам Чичарито ўз иқтидорини намойиш эта олмади. Карло Анчелотти унга жуда кам ишонч билдирарди. Чемпионлар Лигасининг чорак финалида «Атлетико Мадрид»га киритган ягона голи мадридликларни ярим финалга олиб чиқди. Шундай бўлса ҳам Хавьер жамоада қолмади. Унинг «Реал Мадрид» сафидаги натижалари эса қуйидагича бўлди: 33 ўйинда майдонга тушди, 9 та гол урди ва 2014 йилда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Чемпионлар Лигасининг чорак финали олдидан Бэйл ва Бензема жароҳат олди. Карло Анчелотти мана шу мен учун имконият эканлигини, у менга ишонишини айтди. Криштиану Роналдунинг ёрдами билан «Атлетико»га гол урдим ва «Реал» ярим финалга йўл олди. Лекин Мадридда қола олмадим», — деганди Чичарито.

    Испаниядаги сафаридан сўнг Англияга қайтган Чичарито энди кўпроқ ўйин амалиётига умид қилган эди. Аммо «қизил иблислар»нинг янги мураббийи Луи ван Гал очиқчасига унга ишонч билдирмаслигини айтди. Натижада футболчи 2015 йилнинг ёзида Германиянинг «Байер» жамоасига ўтишга мажбур бўлди.

    «Мен уйимга қайтгандим. Манчестерда ўтказган 4 мавсумимдан сўнг, у ер менинг иккинчи уйимга айланиб қолган эди. Англияга ўйинга чанқоқ ҳолда қайтгандим. Лекин Луи ван Галнинг шарофати билан мен «Байер»га ўтдим. Мураббий юз имкониятдан фақат биттасида мени майдонга туширишини айтди. Шунда мен кетиш кераклигини тушундим», — эслайди Хавьер.

    Хавьернинг Германиядаги илк мавсуми муваффақиятли ўтди. 40 ўйинда 26 та гол киритган Чичарито нафақат Бундеслиганинг рамзий жамоасига киритилди, балки «Бундеслига рамзи» мукофотини ҳам қўлга киритди. «Байер»даги иккинчи мавсуми эса кўнгилдагидек кечмади. 36 ўйинда 13 та гол киритишга муваффақ бўлган Хавьер Эрнандесга Англиянинг «Вест Ҳэм» жамоаси қизиқиш билдирди. Инглиз жамоаси футболчи учун 18 миллион евро тўлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Англияга бу сафарги қайтиш ҳам омадсиз бўлди. Чичарито энди эски формасини тиклай олмади. 2019/20 йилги мавсумда Мануэль Пеллегрини унга мунтазам равишда асосий таркибда майдонга туширди. Лекин Эрнандес ишончни оқлай олмади.

    Мексикалик футболчи «Севилья»нинг қизиқиши доирасига тушибгина қолмай, андалусияликлар сафига ҳам бориб қўшилди. Испания жамоасидаги дебют голини Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида «Қорабоғ» дарвозасига урди. «Севилья»да ҳам футболчи ёдда қоларли ҳаракатларни амалга оширмади. Натижада, 2020 йилнинг январь ойида океан ортига йўл олди. Хавьернинг янги жамоаси «Лос-Анжелес Гэлакси» эди.

    Америкага кетиши олдидан у ота-онаси билан телефонда суҳбатлашди. Европада энди тўп сура олмаслиги, Америка жамоасига ўтиши аста-секин фаолиятининг сўнгги паллалари яқинлашаётганини билдиришини айтиб, кўз ёшини тия олмади:

     «Хоҳлаймизми ёки йўқ, биз Европа орзусига якун ясаяпмиз. Бу оддий ҳол, мен сизга қўнғироқ қилишни истадим. Жуда оғир, лекин буни енгиб ўтаман, ахир мен бахтлиман — мана мен нимани назарда тутяпман. Гап энди менинг уддалай олмаслигимда эмас… Мен бу ажойиб тажрибага «кўришгунча» деб қоламан. Мен энди бу ерда бўлмайман, аммо бир қисмим қолади. Албатта, келажакда нима бўлишини олдиндан билиб бўлмайди. Энди орзулар бошқача. Қийин бўлади, лекин энди сизларга яқин бўламан, тез-тез сизларни кўришга бориб тураман», — деганди Эрнандес.

    Чичарито «Лос-Анжелес Гелакси» сафида 2020 йилда 12 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган бўлса, 2021 йилда 6 ўйинда 7 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

    Фото: «Вест Ҳэм»

    Фото: «Вест Ҳэм»

    Терма жамоада эса у алмаштириб бўлмас футболчига айланган. Хавьер Эрнандес 2010, 2014 ва 2018 йилги мундиалларда қатнашиб, отаси ва бобосининг анъанасини давом эттирди. Қайд этиш жоиз, бир оиланинг уч авлоди мундиалларда қатнашиши бунга қадар содир бўлмаганди. Чичарито Мексика терма жамоаси билан КОНКАКАФ кубоги ва КОНКАКАФ олтин кубогини қўлга киритган.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    01.06.2021, 14:01   Изоҳ (0)   18306
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Расман: «Барселона» Эрик Гарсия трансферини эълон қилди

    01.06.2021, 12:44

    Ян Облак «Атлетико»даги тақдири нимага боғлиқ эканлигини айтди

    01.06.2021, 12:07

    «Реал» қайси мураббийлар билан музокара ўтказаётгани маълум бўлди

    01.06.2021, 11:44

    Чемпионлар Лигасининг 2020/21 йилги мавсумдаги рамзий терма жамоаси аниқланди. Унда Роналдуга жой топилмади

    01.06.2021, 10:52

    Италия А Сериясининг 2020/21 йилги мавсумдаги энг яхшилари аниқланди

    31.05.2021, 22:31

    Олтинчи олтин. Баҳодир Жалолов қозоғистонлик азалий рақиби Камшибек Кункабаевни мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди

    31.05.2021, 21:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.