Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тожикистон пойтахти Душанбеда жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш станциясида портлаш юз бериши оқибатида 29 киши жабрланди, уларнинг беш нафари оғир аҳволда, деб ёзади «РБК» Тожикистон фавқулодда вазиятлар қўмитасига таяниб.

Фото: Asia-Plus

Фото: Asia-Plus

«Душанбенинг ғарбий чеккасидаги АЁҚШда юз берган ёнғин кучли портлашни келтириб чиқарди, оқибатда 29 киши турли даражада куйиш жароҳатлари олди ва шикастланди, уларнинг беш нафари оғир аҳволда ётибди», — деди қўмита расмий вакили Умида Юсуфий.

Унинг қўшимча қилишича, ёнғин сабаблари аниқланганича йўқ. Ёнғин жойига энг яқин тез ёрдам бўлимининг маълум қилишича, у ерга портлашдан куйган ва бошқа жароҳатлар олган 15 киши етказилган.

Asia-Plus агентлигининг ёзишича, портлаш Тожикистон пойтахтининг ғарбий чеккасидаги АЁҚШда 1 май куни маҳаллий вақт билан, тахминан, 18:30 да (Тошкент вақти билан бир хил) содир бўлган. Ёнғин станциянинг 90 квадрат метр майдонига тарқалган, у ерларда 60 тонна ёқилғи сақланган. Ўшанда 11 киши жабрлангани хабар қилинган эди.

Ёнғин чоғида аланга 50 метр баландликка кўтарилган, ён атрофдаги уйларга ҳам зарар етган.

Қутқарувчиларнинг ўнта бригадаси ёнғинни бир ярим соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар