• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиндистонда бир кун ичида рекорд – 400 мингта коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилди. Бир ҳафта ичида дунё бўйича COVID-19’га чалинганларнинг 43 фоиз қисми мамлакат аҳолиси вакиллари

    Ҳиндистонда охирги бир сутка ичида коронавирусга чалиниш бўйича 401 993 та ҳолат қайд этилди, бу пандемия бошланганидан буён бутун дунёда ҳали ҳеч бир мамлакатда қайд этилмаган антирекорд, деб ёзмоқда Reuters.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Ҳиндистонда пандемия бошланганидан бери касалликка чалинганларнинг умумий сони 19 миллиондан ошиб кетган. Март ойи охиридан буён мамлакатда ҳар икки ҳафтада коронавирус билан касалланганлар сони икки бараварга кўпайиб бормоқда; охирги 10 кун ичида COVID-19 юқтириб олганлар сони 300 минг нафардан ошган. Шу ҳафтада бутун дунёда коронавирус билан касалланган одамларнинг 43 фоиз улуши Ҳиндистонга тўғри келган.

    Пандемия бошланган вақтдан бери Ҳиндистонда COVID-19 оқибатида вафот этганлар сони 211 мингдан ошган, бугунги кунга келиб Ҳиндистонда кунига 3,5 минг нафар одам коронавирус асоратлари оқибатида қурбон бўлмоқда.

    Reuters агентлигининг қайд этишича, охирги ҳафталарда касалланганлар сонининг кескин кўпайишига ҳукуматнинг маҳаллий сайловлар олдидан оммавий тадбирлар, диний маросимларни тақиқламагани сабаб бўлган. Март ойи бошида ҳиндистонлик олимлар ҳукуматни мамлакатда коронавируснинг янги зарарли штамми B.1.617 тарқалаётгани ҳақида огоҳлантирган эди, бироқ давлат оммавий тадбирларга чекловлар қўймади, аксинча тестлар сонини оширишга қарор қилди.

    Ҳиндистонда 1 майдан аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш (бунгача мамлакатда ёшдан ошган одамлар вакцинация қилинган) бошланиши лозим эди, аммо штатлардаги ҳукуматлар вакциналар эмланишни истаётган аҳолининг ҳаммасига етмаслигини билдирган. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахбороти бўйича 30 апрель ҳолатига кўра мамлакатда аҳолининг 9,1 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг дастлабки дозасини қабул қилиб олган, тўлиқ эмланганлар эса аҳолининг 1,9 фоиз қисмини ташкил этади.

    Ҳиндистонда асосан AstraZeneca вакцинаси, шунингдек, Бҳарат фирмасининг Covaxin препаратидан аҳолини вакцинация қилишда фойдаланилган. 1 майдан мамлакатга Россиянинг «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси етказиб берилган, ой охирига қадар Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди Ҳиндистонга яна 3 миллион доза вакцина етказиб бериши кўзда тутилган. Ҳиндистонда июндан бошлаб маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлган препаратнинг ойига 50 миллион дозасини тайёрлаш режалаштирилган.

    Ҳиндистонда касалланиш ҳолатлари кескин кўпайгани ва янги штамм тарқала бошлагани туфайли кўплаб давлатлар, жумладан, Буюк Британия мамлакат билан алоқаларни чеклаган. АҚШ давлат департаменти 4 майдан бошлаб Ҳиндистонга чиқиш қоидалари қатъийлаштирилишини маълум қилган. Австралия ҳукумати 3 майдан Ҳиндистонда охирги 14 кун ичида бўлиб қайтган мамлакатдаги барча одамлар (хусусан Австралия фуқароларига) жиноий жавобгарликкача бўлган жазо чоралари қўлланилишини билдирган.

    Аввал Ҳиндистондаги COVID-касалхонада ёнғин чиқиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлгани, ЖССТ Ҳиндистондаги коронавирус билан боғлиқ оғир вазият исталган давлатда юз бериши мумкинлигидан огоҳлантиргани, АҚШнинг коронавирусга қарши курашда Ҳиндистонга 100 млн долларлик ёрдам юбориши ҳақида хабарлар берилганди.

    02.05.2021, 00:32   Изоҳ (0)   32561
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистондаги COVID-касалхонада ёнғин чиқиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

    01.05.2021, 22:59

    Туркманистон президентининг отаси мияга қон қуйилиши туфайли вафот этгани маълум бўлди

    01.05.2021, 19:35

    «Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти АҚШга «ҳар томондан ҳужум қилиш» билан таҳдид қилди

    01.05.2021, 16:37

    Эрдўғон Кипр бўйича янги саммит бирор натижа олиб келишига ишонмаслигини айтди

    01.05.2021, 13:34

    Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнини расман якунлади

    01.05.2021, 11:35

    ЖССТ Ҳиндистондаги коронавирус билан боғлиқ оғир вазият исталган давлатда юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди

    01.05.2021, 11:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43

    Ўзбекистонда жазирама рекорди: июлда қайси ҳудуд ҳавоси 48 даража исиди?

    Ўзбекистон | 5 август, 20:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.