• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистон ва Тожикистон ўз қўшинларини чегарадан олиб кетишни бошлади

    Қирғизистон ва Тожикистон ўз қўшинларини давлат чегарасидан олиб чиқиб кетмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда. Муассаса сўнгги бир кечада отишмалар ва бошқа ҳодисаларни қайд этмади.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    «Томонлар қўшимча куч ва воситаларни давлат чегараси чизиғидан доимий жойлашув нуқталарига олиб кетишни бошлади», — дейилади чегара хизмати хабарида. Таъкидланишича, чегара бўлинмалари «кучайтирилган режимда хизмат олиб бормоқда».

    Аввалроқ Қирғизистонда Тожикистон билан чегарада содир бўлган можарода ҳалок бўлганлар хотирасига 1–2 май кунлари мотам эълон қилинган эди.

    Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги низо 28 апрель куни маҳаллий аҳоли ўртасидаги жанжал билан бошланган эди. У эса тожикистонлик ҳарбийлар баҳсли ҳудудда жойлашган «Головной» сув тақсимлаш пункти яқинидаги электр устунига видеокузатув камераларини ўрнатганидан кейин келиб чиққан. Қирғизистон чегара хизматининг ахбороти бўйича 29 апрелда икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлган. Идора тожик томонининг миномёт ҳисоб-китоб позицияларини эгаллашни ташкиллаштираётганини қайд этган.

    Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 30 апрель куни эрталаб соат 07:50 ҳолатига кўра, тўқнашув пайтида 134 нафар қирғизистонлик турли даражада жароҳат олди, 13 киши ҳалок бўлди. Қирғизистон ҳукумати Тожикистон билан чегарадаги можаро зонасидан 2726 фуқарони хавфсиз жойларга эвакуация қилган.

    Тожикистон ҳукумати чегарадаги қуролли тўқнашув пайтида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар тўғрисида ҳали расмий маълумот бермаган.

    Asia Plus манбаларига таяниб, хабар беришича, Сўғднинг Исфара шаҳри ва Бобожон Ғофуров туманида 30 апрель куни эрталаб тўқнашувлар пайтида 90 дан ортиқ Тожикистон фуқаролари жароҳат олган, 10 га яқини ўлдирилган.

    30 апрель куни эрталаб Қирғизистон президенти Тожикистон билан чегарадаги вазият барқарорлашганини маълум қилди. Шундан сўнг ҳам Қирғизистон Тожикистон билан чегарада яна отишмалар юз бергани ва ҳарбий техника тўплангани ҳақида хабар берди. Қирғизистон Тожикистонни провокацияларда айбламоқда. Шу куни Қирғизистон ва Тожикистон президентлари музокаралар ўтказди.

    Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара можаросининг тарихи

    Собиқ иттифоқ парчаланганидан кейин тожик-қирғиз чегарасидаги 70 га яқин ҳудуд баҳсли бўлиб қолди, шу сабабли маҳаллий аҳоли ва икки мамлакат чегарачилари ўртасида мунтазам равишда низолар юзага келади, баъзан эса бу одамлар ҳалок бўлишига ҳам олиб келади. Икки мамлакат ўртасидаги чегаранинг жами узунлиги — 970,8 км. Участкаларни делимитация ва демаркация қилиш жараёни 2002 йилда бошланган, ўшанда тегишли давлатлараро комиссия тузилган эди. 2000 йиллар охирида чегараларни белгилаш учун қонуний асосни аниқлашда қийинчиликлар юзага келиши туфайли бу иш тўхтатиб қўйилди. Ҳозирги вақтда, ҳукуматлар маълум қилишича, чегаранинг 519 км қисми аниқлаштирилган ва таснифланган, қолган участкалар эса баҳсли бўлиб қолмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Қирғизистонда чегара можаросида ҳалок бўлганлар учун мотам эълон қилинди
    • Қирғизистон ва Тожикистон президентлари музокаралар ўтказди
    • Кремль: Путин Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги низоли вазиятни ҳал қилишда воситачилик қилишга тайёр

    02.05.2021, 12:15   Изоҳ (0)   25251
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистонда бир кун ичида рекорд – 400 мингта коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилди. Бир ҳафта ичида дунё бўйича COVID-19’га чалинганларнинг 43 фоиз қисми мамлака...

    02.05.2021, 00:32

    Ҳиндистондаги COVID-касалхонада ёнғин чиқиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

    01.05.2021, 22:59

    Туркманистон президентининг отаси мияга қон қуйилиши туфайли вафот этгани маълум бўлди

    01.05.2021, 19:35

    «Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти АҚШга «ҳар томондан ҳужум қилиш» билан таҳдид қилди

    01.05.2021, 16:37

    Эрдўғон Кипр бўйича янги саммит бирор натижа олиб келишига ишонмаслигини айтди

    01.05.2021, 13:34

    Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнини расман якунлади

    01.05.2021, 11:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.