Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон ҳукумати Uzbekistan Airways’ни сотишга тайёр, бироқ ҳозирча бунинг мавриди келмади, деб хабар беради «Подробно».

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Миллий авиакомпанияни сотиш борасида тўхталадиган бўлсак, бу борада режаларимиз бор, бироқ яқин келажакда эмас. Чунки у ҳозирда хорижий инвесторларни етарлича жалб этмайди. Қарзлар масаласи ҳал этилгач ва қулай шароит яратилгач бу масалага, албатта, қайтамиз», — дейди транспорт вазири ва Uzbekistan Airways бошқарув раиси Илҳом Маҳкамов.

Аввалроқ Uzbekistan Airways ва яна 14 компания IPO ўтказиладиган компаниялар рўйхатига киритилгани, авиакомпания Париж, Рим ва яна дунёнинг 7 та шаҳрига амалга ошириладиган рейсларини ёпиши тўғрисида хабар берилганди.

Эсатиб ўтамиз, 22 февраль куни транспорт вазири лавозимига тайинланган Илҳом Маҳкамов Uzbekistan Airways’нинг ҳам раҳбарига айланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар