Тўлқин Отамуродов Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тўлқин Отамуродов 2002 йилда Тошкент молия институти, 2005 йилда эса Банк-молия академиясини ҳамда 2015 йилда Sun Yat-Sen университетини (Хитой) тамомлаган.
Мазкур лавозимга қадар у «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ Саъдулла Мирзаев Навоий вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Бунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга янги ўринбосар, Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаевга биринчи ўринбосар ҳамда Ўзбекистон туризм ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)