Тошкент механика заводи (собиқ «ТАПОиЧ») ҳудудида 26 апрель куни чиқиндилар ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Завод ҳудудида саноат чиқиндилари ёнаётгани тўғрисидаги хабар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг навбатчилик қисмига соат 16:32 да келиб тушган.
Ҳодиса жойига зудлик билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. Ёнғин оқибатида 60 квадрат метрга зарар етган.
Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғин бир неча дақиқаларда бартараф этилган. Ҳодисада жабрланган ва қурбонлар йўқ.
Аввалроқ Тошкентнинг Яккасарой туманидаги синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани, Сергелидаги полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонада йирик ёнғин юз бергани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)