Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 26 апрель, душанба куни бўлиб ўтган брифингда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафтадаги иш режасидан видеоселектор йиғилиши ўтказиш ҳам ўрин олганини таъкидлади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Асадовнинг қайд этишича, қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича ўтказилиши режалаштирилган видеоселекторда иккита асосий йўналиш:
— ички бозорни қурилиш материаллари билан етарлича таъминлаш, энергия самарадорлиги орқали таннархни тушириш;
— импорт таркибини ўрганиб, уларнинг ўрнини босадиган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бунинг учун янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириб, корхоналарни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинади.
«Бундан ташқари, ҳафта давомида кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари самарадорлигини ошириш, темир йўл транспорти тизимидаги трансформация жараёнларини жадаллаштириш юзасидан тақдимотлар ўтказилиши кутилмоқда», — деди Президент матбуот котиби.
Изоҳ (0)