• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Халқаро космонавтика куни. 12 апрель — космик эрага эшик очган сана

    Юрий Гагарин номини эшитмаган, унинг ким эканини билмайдиган одам сайёрамизда жуда кам бўлса керак. Айрим манбалар биринчи фазогир парвозини ҳатто ХХ асрнинг энг муҳим ҳодисаси деб ҳам ҳисоблайди. Ҳа, шубҳасиз, 1961 йилнинг 12 апрелида нафақат ХХ асрнинг, балки бутун инсоният цивилизацияси тарихининг энг муҳим воқеаларидан бири содир бўлган эди. Ўша куни инсоният Гагарин тимсолида, том маънода коинотга нарвон қўйди. «Дарё» сана муносабати билан тарихнинг мазкур дақиқаларига қайтади.

    Оддий дурадгор уста ва фермада сут соғувчи бўлиб ишлайдиган аёлнинг ўғли бўлган Юрий Гагарин 1934 йилнинг 9 мартида Гжатск шаҳрида туғилган. Космонавтлар отрядига қабул қилингунига қадар ҳарбий учувчи бўлган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Биринчи космик парвоз лойиҳасининг бош конструктори — академик Королёвнинг тавсиясига биноан илк фазовий парвозда учиш учун номзодлар айнан ҳарбий учувчилар ичидан сараланган эди. Гагарин аввалига 20 нафар, кейин эса 6 нафар энг муносиб, жисмонан чиниққан ва руҳан барқарор ҳарбий учувчилар сафида Бойқўнғирдаги стартга тайёрлана бошлаган. Ўша якуний 6 нафар номзод ичидан ҳали ким энг биринчи бўлиши танланмаган пайтда, стартдан нақ тўққиз ой илгари Королёв бўлажак космик кемада фазогир жойлашадиган шарсимон капсула билан танишиш учун уларни синов майдончасига таклиф қилган. Диаметри икки ярим метрча келадиган бу металл кабинани кўздан кечиришга келганлар ичида ҳам, унга биринчи бўлиб чиқиб, ўтириб жойлашиб кўрган одам Гагарин бўлган экан. Балки, катта эҳтимол билан айнан шу нарса Королёвнинг айнан уни танлаши учун асос бўлгандир. Ҳар ҳолда ушбу илк парвоз (номаълум тарафга) мавҳумлик қўйнига учиш бўлиб, албатта, Гагарин бунинг моҳиятини яхши англаган. Унинг парвозигача бўлган шундай кемалар билан ўтказилган синовлардан еттитасидан учтасидагина парвоз муваффақиятли чиққани ҳам унга яхши маълум эди. Одам танаси вазнсизликка чидай оладими, унинг руҳиятига космос қандай таъсир қилади? Қўниш чоғидаги юкламаларни организм кўтара оладими? Бу ва бу каби саволлар, тайинки, ҳали жавоби йўқ саволлар эди ва айнан Гагарин уларни ўз танасида синаб кўриши керак эди. Шу сабабли, аслида, «бир тарафга чипта» бўлиши эҳтимоли бўлган ушбу парвозга Гагарин психоэмоционал жиҳатдан ҳам қаттиқ тайёргарлик кўргани аниқ. У парвознинг якуни қандай бўлишини билмагани туфайли ҳатто хотини учун васиятнома ҳам ёзиб қолдирган.

    Ниҳоят, ўша муҳим, ҳал қилувчи дақиқа келди ва бортида авиация катта лейтенанти Юрий Алексеевич Гагарин ўтирган «Восток-1» космик кемаси маҳаллий вақт билан тонгги 09:07 да Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромидан коинотга парвозга чиқди. «Кедр» чақирув номи билан бортдан жавоб берган Гагариннинг старт пайтидаги — «Поехали!» хитоби билан тарихий парвоз бошланган. У ўзи ўтирган космик кемада соатига, тахминан, 28 км тезлик билан ердан 302 км баландликда учган ва сайёрамиз атрофини 108 бора айланиб чиқиб, соат 10:55 да Россиянинг Саратов вилояти ҳудудига омон-эсон келиб қўнди. Албатта, бу шубҳасиз, бағоят улкан тарихий воқеа, мислсиз техник ютуқ эди. Гагарин, таъбир жоиз бўлса, одамзот учун коинот эшигини очиб берди ва том маънода, ҳақиқий космик эрани бошлаб берди. У сайёрамизни ҳали ҳеч кўрмаган ракурсдан, яхлит ҳолатда кўришга муваффақ бўлган энг биринчи одамга айланди. Ўшандан буён бу сана дунёнинг кўплаб мамлакатларида космонавтика куни сифатида нишонланиб келинади. Бугун эса ушбу тарихий сана борасида ўзига хос катта байрам куни ҳамдир. Ахир, биринчи космонавт парвозига бугун роппа-роса 60 йил тўлди.

    Бу ўтган вақт ичида дунёнинг қирққа яқин мамлакатидан 400 дан зиёд фазогир у ёки бу муддатга фазога учиб қайтган ва айтиш жоизки, ҳар бир космонавт ўша Гагарин очиб берган эшик орқали коинотга чиқмоқда. 2011 йилдан эътиборан эса БМТнинг махсус резолюцияси орқали бутун дунё мамлакатларида ушбу сана Халқаро байрам куни сифатида нишонланмоқда.

    12.04.2021, 23:10   Изоҳ (0)   44140
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дональд Трамп коронавирусга қарши вакцинага ўз номини беришни таклиф қилди

    12.04.2021, 19:58

    Ҳиндистон коронавирус юқтирганлар сони бўйича дунёда 2-ўринга чиқди. Мамлакат COVID-19’ни даволовчи «Ремдесивир» дорисини экспорт қилишни тўхтатди

    12.04.2021, 19:11

    АҚШда яна бир қора танли эркак ҳибсга олиниш чоғида полиция томонидан ўлдирилгач, янги намойишлар бошланди

    12.04.2021, 18:35

    Грузияда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди, Германияда COVID-19’га чалинганлар сони 3 миллиондан ошди, Pfizer вакцинаси кескин қимматлашди. Коронахабарлар

    12.04.2021, 17:13

    Хитой ўзининг коронавирусга қарши вакциналари самарадорлиги паст эканини тан олди

    12.04.2021, 16:11

    Анқарадаги курси билан боғлиқ воқеа туфайли Европа Кенгаши раҳбарининг истеъфоси талаб қилинмоқда

    12.04.2021, 15:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади



    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Маск билан низо туфайли унинг бизнесини барбод қилмаслигини билдирди

    Дунё | 24 июл, 23:44

     Қатор хорижий етакчилар ва ҳамкорлар Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 июл, 22:57

    Ўзбекистонда қайси қонунлар энг кўп ўқилаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 24 июл, 22:36

    Германияда 332 та иншоотдан иборат қадимий шаҳар топилди

    Дунё | 24 июл, 22:10

    Олександр Усикнинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди

    Спорт | 24 июл, 22:00

    АҚШ Венгрияга 350 йил аввал ўғирланган қўлёзмани қайтариб берди

    Дунё | 24 июл, 21:55

    Табризда 75 кунлик сув захираси қолгани маълум қилинди 

    Дунё | 24 июл, 21:40

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    Ўзбекистон | 24 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.