• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда яна бир қора танли эркак ҳибсга олиниш чоғида полиция томонидан ўлдирилгач, янги намойишлар бошланди

    АҚШнинг Миннесота штатидаги Бруклин-Сентер шаҳрида қора танли йигит полициячилар томонидан ҳибсга олиниш пайтида ўлдирилди. Шундан сўнг шаҳарда норозилик намойишлари бошланди. Бу ҳақда Star Tribune газетасига асосланиб, «РБК» хабар берди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Газетанинг ёзишича, ўлдирилган йигит йигирма ёшли Даунт Райт бўлган. Полиция ходимлари йўл ҳаракати қоидаларини бузгани сабабли унинг машинасини тўхтатган. Текширув пайтида полиция илгари Райтни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берилганини аниқлади. Қора танли йигит яширинишга урингач, полиция уни отиб ташлади. Машинада бир аёл ҳам бўлган, у касалхонага ётқизилган.

    Хабарга кўра, воқеадан бир мунча вақт ўтгач, шаҳар полиция идораси ёнига 500 га яқин одам йиғилган. Улар кетишдан бош тортган, сўнг полиция билан тўқнашувлар юз берган. Намойишчиларни тарқатиш учун полиция кўзни ёшлантирувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланган.

    Газетанинг таъкидлашича, кейинчалик, ҳаракатлар тартибсизликка айланган ва намойишчилар бир нечта савдо марказларига ҳужум қилган. Шаҳар мэри Майк Эллиотт ҳудудда душанба куни соат 6 га қадар комендантлик соати ўрнатган.

    Бундан аввал 2020 йилнинг май ойида Миннесота штатида қора танли америкалик Жорж Флойд полиция томонидан ҳибсга олинаётганда полициячи уни ерга ётқизиб, тиззаси билан узоқ вақт бўйнини босиб туриши оқибатида ўлганди. Бунинг ортидан мамлакат бўйлаб ҳуқуқ-тартибот органлари шафқатсизлиги ва ирқий тенгсизликка қарши оммавий норозилик намойишлари авж олди ва Black Lives Matter («Қора танлиларнинг ҳаёти муҳим») ҳаракати пайдо бўлди. АҚШда ушбу норозиликлар фонида тартибсизликлар бошланган, полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашув ҳам бўлганди.

    Флойдни ўлдиришда тўрт полициячига нисбатан айблов эълон қилинди: Дерек Човин (Флойднинг бўйнига тизза босган полициячи) ва ҳибсга олишда унинг ёнида бўлган учта ҳамкасби. Шунингдек, АҚШнинг Миннесота штатидаги Апелляция суди қора танли Жорж Флойдни ўлдиришда айбланаётган собиқ полиция ходими Дерек Човинга қарши айбловларнинг бир қисми олиб ташлангани тўғрисидаги қарорни қайта кўриб чиқиш кераклигини маълум қилди.

    Афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимидан кейин Миннеаполис (Миннесота штати) шаҳар расмийлари полицияга бўғиш усулини қўллашни тақиқлашга қарор қилди ва Жорж Флойднинг ўлимига сабаб бўлган Миннеаполис полиция департаменти тарқатиб юборилди.

    Шунингдек, марҳум Жорж Флойд оиласига 27 млн доллар миқдорида компенсация тўланиши ҳақида хабар берилди.

    12.04.2021, 18:35   Изоҳ (0)   26315
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Грузияда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди, Германияда COVID-19’га чалинганлар сони 3 миллиондан ошди, Pfizer вакцинаси кескин қимматлашди. Коронахабарлар

    12.04.2021, 17:13

    Хитой ўзининг коронавирусга қарши вакциналари самарадорлиги паст эканини тан олди

    12.04.2021, 16:11

    Анқарадаги курси билан боғлиқ воқеа туфайли Европа Кенгаши раҳбарининг истеъфоси талаб қилинмоқда

    12.04.2021, 15:58

    Бир қатор араб мамлакатларида Рамазон ойининг бошланиш санаси кечиктирилди

    12.04.2021, 14:09

    Эрон ядро заводида юз берган портлаш теракт деб баҳоланди. Уни Исроил ташкиллаштиргани хабар берилмоқда

    12.04.2021, 13:59

    Бишкекда норозилик намойиши уюштирилиб, маҳаллий кенгашларга сайлов натижаларини бекор қилиш талаб қилинди

    12.04.2021, 11:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақадаги иштироки учун қанча мукофот олгани маълум бўлди

    Спорт | 19 июл, 10:00

    Наманганда исломий давлат қуришни тарғиб қилганлар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:50

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Ясмин Зоитова, янги машинали бўлган Раъно Шодиева, қайнонасига iPhone совға қилган Афруза

    Маданият | 19 июл, 09:31

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.