• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Грузияда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди, Германияда COVID-19’га чалинганлар сони 3 миллиондан ошди, Pfizer вакцинаси кескин қимматлашди. Коронахабарлар

    Грузия коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқинига дуч келди, дея маълум қилди мамлакат касалликлар ва жамоатчилик соғлиғи устидан назорат миллий маркази раҳбари Амиран Гамкрелидзе. «Мамлакатда учинчи тўлқин бошланиб бўлди, аммо кенг кўламли эпидемия юзага келмаслиги учун у максимал даражада бошқарилувчан бўлишини хоҳлардик», — деди у.

    Варшава (Польша)да ер ости ўтиш йўлаклари ва бошқа жамоатчилик жойлари таркибида озон миқдори юқори бўлган сув билан дезинфекция қилинади

    Варшава (Польша)да ер ости ўтиш йўлаклари ва бошқа жамоатчилик жойлари таркибида озон миқдори юқори бўлган сув билан дезинфекция қилинади
    Фото: Zuma

    Инфекциянинг фаол тарқалишига аҳолининг тўйлар, маъракалар, туғилган кунлар ва бошқа тадбирлар баҳонасида оммавий йиғилишлари сабаб бўлмоқда, деди у. Бундан ташқари, Гамкрелидзенинг айтишича, сўнгги вақтларда вирус билан касалланиш ҳолатларининг кўпчилиги COVID-19’нинг «британча» штамми билан боғлиқ бўлмоқда.

    Сўнгги маълумотларга кўра, жами аҳолиси 4 миллион кишига тенг бўлган Грузияда пандемия бошидан буён 288 минг киши касалланган, шуларнинг 3877 нафари вафот этган.

    Сўнгги бир кеча-кундузда мамлакатда 707 киши коронавирусни юқтириб олди (бир кун аввал — 506 киши).

    Грузияда COVID-19’га қарши эмлаш 15 мартда бошланган эди.

    Германияда пандемия бошидан буён коронавирус тасдиқланган кишилар сони 3 миллиондан ошди. Роберт Кох институти маълумотлари шу ҳақда гувоҳлик бермоқда. Жонс Ҳопкинс университети маълумотлари бўйича ҳам Германияда касалланганлар сони 3 миллионлик маррадан ўтиб, 3 015 475 кишига етган.

    Ўтган бир кеча-кундузнинг ўзида 13 245 киши вирусни юқтириб олган, 99 киши вафот этган. Коронавирус оқибатида вафот этганларнинг умумий сони 78 452 кишига етди. 2 683 900 киши эса соғайди.

    Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг харид баҳоси Евроиттифоқ учун 12 евродан 19,5 еврогача кўтарилди. Болгария бош вазири Бойко Борисовнинг айтишича, айнан шу нархда Еврокомиссия Pfizer билан 2022 ва 2023 йилларда вакцина етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган.

    «Pfizer’да нарх дастлаб 12 евро эди. Кейин 15,50 евро бўлди. Энди эса 900 миллион доза вакцинани 19,50 евро нархда етказиб  бериш ҳақида шартномалар имзоланяпти», — деди Борисов.

    У вакцинанинг нархи ҳақида Pfizer Болгарияга 2,7 миллион доза вакцина етказиши ҳақида гапираётиб айтиб ўтди. Аслида Евроиттифоқ вакциналар қийматини ошкор қилмайди — етказиб берувчи компанияларнинг шартлари шуни талаб қилади.

    Шунингдек, Чехияда COVID-19 пандемияси туфайли киритилган фавқулодда ҳолат режими якунланди. 12 мартдан буён амал қилиб келган фавқулодда ҳолат 11 апрель куни ярим тунда ниҳоясига етди. Шу муносабат билан мамлакатда мактаблар, боғчалар, музейлар, , ҳайвонот боғлари, спорт муассасалари, дўконлар, дорихоналар ва бозорлар чекланган режимда ишлашни бошлайди.

    Нидерландияда эса коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида чеклов чораларини 21 апрелдан юмшатмасликка қарор қилишди. Аввалроқ ушбу санадан комендантлик соати бекор қилиниб, кафе ва ресторанлар айвонлари очилиши кутилаётган эди. «Бунинг учун ҳали жуда эрта. Коронавирус билан касалланишнинг авж нуқтасидан ўтиб бўлганимизча йўқ», — деди вазирлар маҳкамаси вакили.

    Германия канцлери коронавирусга қарши эмланиш учун рўйхатдан ўтиб, сўнг уни бекор қилгани хабар берилмоқда. 1954 йил 17 июлда туғилган (канцлернинг маълумотлари билан бир хил) Ангела Меркель исмли бемор 11 апрель, якшанба кунига эмланиш учун ёзилган (у ёзилган вакцинация марказида AstraZeneca компанияси вакцинаси қўлланилади), аммо махсус портал орқали ёзувни бекор қилган. Bild нашри канцлер Христиан-демократик иттифоқи ва Христиан-социалистик иттифоқи блокининг ёпиқ мажлиси туфайли эмланиш учун боролмаганини ёзмоқда.

    12.04.2021, 17:13   Изоҳ (0)   20542
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой ўзининг коронавирусга қарши вакциналари самарадорлиги паст эканини тан олди

    12.04.2021, 16:11

    Анқарадаги курси билан боғлиқ воқеа туфайли Европа Кенгаши раҳбарининг истеъфоси талаб қилинмоқда

    12.04.2021, 15:58

    Бир қатор араб мамлакатларида Рамазон ойининг бошланиш санаси кечиктирилди

    12.04.2021, 14:09

    Эрон ядро заводида юз берган портлаш теракт деб баҳоланди. Уни Исроил ташкиллаштиргани хабар берилмоқда

    12.04.2021, 13:59

    Бишкекда норозилик намойиши уюштирилиб, маҳаллий кенгашларга сайлов натижаларини бекор қилиш талаб қилинди

    12.04.2021, 11:24

    Қирғизистондаги референдумда сайловчиларнинг қарийб 80 фоизи президент ваколатларини кучайтириш ва парламентни қисқартиришни ёқлаб овоз берди

    12.04.2021, 11:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.