Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятининг 14 та шаҳрида сув истеъмоли танқис даражага етган. Табриз шаҳрида атиги 75 кунга етадиган сув захираси қолган. Бу ҳақда Шарқий Озарбайжон минтақавий сув компанияси раҳбари Юсуф Ғаффорзода матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг айтишича, минтақада ичимлик сувининг ўртача истеъмоли сониясига 12 минг литрни ташкил этади. Энг юқори истеъмол пайтида эса бу кўрсаткич 13 минг литрдан ошиб кетади.
Ғаффорзоданинг таъкидлашича, ҳозирда ичимлик сувининг йиллик истеъмоли 380 миллион куб метрга етган бўлиб, бу жиддий бошқарувни талаб қиладиган катта рақам ҳисобланади. Қишлоқ ҳудудларида эса 90 миллион кубометр сув сарфланмоқда.
Сув компанияси раҳбарининг маълум қилишича, айни пайтда вилоятнинг бешта шаҳри “қизил” ҳолатда (инқироз вазиятида) бўлиб, тўққизта шаҳар эса инқироз чегарасига яқинлашмоқда. Табриз ҳам ана шу инқирозли шаҳарлар қаторига киради.
Изоҳ (0)