Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ётоқхонасида яшовчи талабада коронавирус аниқланди. Ушбу маълумотни «Дарё»нинг университетдаги манбаси тасдиқлади.

Фото: «Яндекс Дзен»

Коронавирус аниқлангани сабабли университет ётоқхонаси карантинга олинган. Бундан ташқари, талаблар учун ўқиш жараёнлари 12 апрель, душанба кунидан бошлаб икки ҳафтага онлайн шаклга ўтказилиши маълум қилинди.

Аввалроқ Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4 нафар ўқитувчи ва 1 нафар талабасида коронавирус аниқланиб, ОТМ масофавий таълимга ўтганди. Шунингдек, 25 март куни Тошкент молия институти ва Тошкент транспорт университети талабаларида ҳам коронавирус аниқлангани сабаб факультет талабалари масофавий таълимга ўтказилганди.

Шунингдек, 26 март куни Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида 14 кунлик карантин эълон қилинган.