Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 9465 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, шундан 8034 нафари Россияга, 1285 нафари Қозоғистонга, 143 нафари Жанубий Кореяга (меҳнат шартномаларини қайта тиклаш ҳисобига), 3 нафари БААга йўл олган.

Шунингдек, Ўзбекистондаги касб-ҳунар марказларида 13 минг 427 нафар фуқаро ўқишга жалб қилинган.

Аввалроқ чет элда бошпанасиз қолган ўзбекистонлик мигрантларга 300 доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилиши ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, хориждаги мигрантлар учун суғурта хизмати бепул амалга оширилади.

«Ҳозирда фуқароларнинг чет элга кетиши учун касбий ва хорижий билим етишмаяпти. Бу кўплаб фуқароларимизнинг муаммоси. Шу сабабли мутлақо ишсиз, ‘аёллар дафтари’, ‘темир дафтар’га киритилган ҳамда шу каби ижтимоий ёрдам зарур бўлган фуқаролар учун бепул ўқитиш тизимлари йўлга қўйилган. Харажатлар Бандлик вазирлигининг суғурта жамғармасидан қоплаб берилади», – деган эди бандлик ва меҳнат вазирлиги биринчи ўринбосари Муҳитдинов.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)