• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шина заводининг ишлаб чиқариш қуввати пандемия сабаб тушиб кетди» — «Ўзкимёсаноат»

    «Ўзкимёсаноат» компанияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодировнинг Ангрендаги «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ шина ишлаб чиқариш заводи қувватининг 15 фоизида ишлаётгани тўғрисидаги хабарига муносабат билдирди.

    Фото: «BRZ.uz»

    Фото: «BRZ.uz»

    «Ўзкимёсаноат»нинг маълум қилишича, Германия, Голландия, Италия, Япония ва Хитой каби хорижий мамлакатларнинг энг замонавий ускуна ва жиҳозлари асосида хорижий кредитлар ҳисобидан 2019 йилда ишга туширилган «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ йиллик 3 миллион дона автомобиль шиналари, 200 минг дона қишлоқ хўжалиги шиналари ва 100 минг погон метр конвейер ленталарини ишлаб чиқариш қувватига эга.

    Таъкидланишича, лойиҳа бўйича корхона қувватларни ўзлаштириш маҳсулот сифатини таъминлаш мақсадида босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

    2019 йилдан бугунги кунга қадар корхона томонидан умумий қиймати 266 миллиард сўм бўлган 704,1 минг дона автомобиль шиналари, 16,9 минг дона қишлоқ хўжалиги шиналари ва 72,9 минг погон метр конвейер ленталари ишлаб чиқарилган.

    «Ўзкимёсаноат» матбуот хизматининг тасдиқлашича, 2020 йилда ишлаб чиқариш қувватларини ўзлаштириш режаси ҳақиқатда 40 фоиз ўрнига 15 фоизни ташкил этган. «Бунинг асосий сабаби коронавирус пандемияси даврида жорий этилган чекловлар оқибатида аксарияти хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган хом ашё ва материалларнинг импорти чекланди, ишлаб чиқаришда тўхталишлар юзага келди, маҳсулот сотуви пасайди ва айланма маблағларнинг танқислигига олиб келди», — дейилади муносабатда.

    Бундан ташқари, Хитойнинг LingLong компанияси билан General Motors корпорацияси талаблари асосида маҳсулотларни ва корхонани омологациядан ўтказиш учун техник кўмак кўрсатиш бўйича шартнома имзолаш муддатининг орқага сурилишига олиб келган.

    Натижада 2020 йил ноябрь ойига келибгина Linglong компанияси ва миллий «Барс» бренди остида шина ишлаб чиқарувчи «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ ўртасида корхона ва маҳсулотларни General Motors корпорацияси талабларига мувофиқ сертификатлашда техник кўмак бериш ва омолагация бўйича ишларни амалга ошириш бўйича 4 йил муддатли шартнома имзоланган.

    Ушбу шартнома автомобиль шиналари сифати ва корхонанинг тизимли фаолияти бўйича 30 қисмдан иборат АҚШнинг General Motors корпорацияси томонидан ўрнатилган BIQS талаблари асосида UzAuto Motors АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун шиналар етказиб беришни таъминлайди.

    «Ҳозирда корхона Хитойнинг LingLong компаниясининг техник кўмаги остида мазкур талабларни бажариш бўйича ишларни якунига етиш арафасида турибди ва жорий йилнинг сентябридан бошлаб Damas автомобиллари учун йил якунига қадар 60 минг дона автомобиль шиналарини етказиб берилади. 2023 йилга келиб эса UzAuto Motors АЖга 7 турдаги 37,4 миллион доллар қийматидаги 1,2 миллион дона автомобиль шиналари етказиб бериш режалаштирилган», — дейилади хабарда.

    2021 йилда корхона томонидан умумий қиймати 538,6 миллиард сўм бўлган 1,6 миллион дона автомобиль шиналари, 30 минг дона қишлоқ хўжалиги шиналари ва 73,5 минг погон метр конвейер ленталари ишлаб чиқарилиши ва шу билан биргаликда жами 47 турдаги янги турдаги харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ишлаб чиқариш қувватларини ўзлаштириш режаси 40 фоизга етказилади.

    Шунингдек, 2021 йилда қиймати 581 минг долларлик маҳсулотлар экспорти режалаштирилган бўлиб, ҳозирда «АвтоВАЗ» (Россия) компаниясидан 10 минг дона ва Giant Motors (Озарбайжон) компаниясидан 76 минг дона автомобиль шиналари учун буюртма келиб тушган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Биринчи резинотехника заводи»нинг ягона таъсисчиси «Ўзкимёсаноат» ҳисобланади. Раҳбар сифатида «Ўзкимёсаноат» бошқарув раиси (2004—2010 йиллар), бош вазир ўринбосари (2010—2017 йиллар), «Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси (2012—2018 йиллар), Тошкент вилояти ҳокими (2018—2019 йиллар) ва бошқа шу каби лавозимларда ишлаган Ғуломжон Иброҳимов кўрсатилган (1958 йилда туғилган).

    Аввалроқ Алишер Қодиров завод Хитойнинг «Эксимбанк»идан жалб қилинган 156,4 миллион доллар маблағ ҳисобига барпо этилгани ва у йилига 3 миллион дона шина ишлаб чиқариши ҳамда шиналар UzAuto Motors’да импорт ўрнини қоплаши кераклигини таъкидлаганди. Бироқ «сифатининг ёмонлиги сабаб» 100 минг шина сотилмай қолган, бу давр оралиғида эса UzAuto Motors 60 миллион долларлик авторезинани импорт қилган.

    2020 йилда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан шина заводига 40 миллиард сўм миқдорида бирламчи харажатларни қоплаш учун ссуда ажратилган эди.

    Президентнинг 2020 йил 4 апрелдаги фармони билан «Биринчи резотехника заводи» МЧЖга берилган Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитлари «Ўзкимёсаноат»нинг устав капиталидаги давлат улушини ошириш орқали капиталлаштирилди.

    2020 йилнинг ноябрида депутат Дониёр Ғаниев ҳукуматни нефть ва газ дунёда энг сердаромад соҳалардан бири бўлишига қарамасдан, «Ўзбекнефтгаз»га 400,9 миллиард сўм миқдорида «қайтарилмас» субсидиялар бергани учун танқид қилган эди. Молия вазири Тимур Ишметов эса «субсидия бериш нефть ва газ соҳасидаги ишларнинг ҳақиқий ҳолатини кўрсатди», деганди.

    Бундан ташқари, ҳозирда шиналарнинг импорти учун 20 фоиз, бироқ донасига 5 доллардан кам бўлмаган миқдорда бож тўлаш лозим.

    08.04.2021, 20:11   Изоҳ (0)   12049
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон давлат бюджетига 2021 йил биринчи чорагида 36 триллион сўм тушум тушган

    08.04.2021, 19:46

    Ўзбекистонда тадбиркорларга электр энергиясини етказиб беришда камчиликка йўл қўйган айбдорларни ишдан олиш бўйича бош вазирга таклиф киритиб борилади

    08.04.2021, 19:12

    Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов: «Вилоятда 1088 та контейнерга талаб бор»

    08.04.2021, 18:40

    Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель этиб белгиланди

    08.04.2021, 18:28

    Ўзбекистонда чекка ҳудудлардаги ер участкаларини 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйиш тартиби ишлаб чиқилади

    08.04.2021, 18:14

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

    08.04.2021, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Британия ўт очиш тўхтатилгандан сўнг Фаластин давлатини тан олиши мумкин” — Стармер 

    Дунё | 26 июл, 14:51

    Қайиқ устида рақсга тушган индонезиялик бола интернет юлдузга айланди (видео)

    Лайфстайл | 26 июл, 14:30

    Судьялар олий кенгаши қарори билан 27 нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 26 июл, 14:21

    Тадбиркорнинг таклифи ёки буюртма асосида бош режага ўзгартириш киритилмайди — Қурилиш вазирлиги

    Ўзбекистон | 26 июл, 13:39

    “Реал” Винисиус ўрнига тўпурар ҳужумчи олиб келади — Cadena Ser

    Спорт | 26 июл, 13:35

    Иссиқда эҳтиёткорлик билан ичинг: қаҳва ёзда организмга қандай таъсир қилади?

    Лайфстайл | 26 июл, 13:25

    Таиланд Камбоджа билан чегарадаги баҳсли чўққини назоратга олди

    Дунё | 26 июл, 13:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.