Бухоро вилоятида 1088 та контейнерга талаб бор. Бу ҳақда 8 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев бир ой муддатда енгил конструкцияли кўчма савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш, уларни аукцион орқали жойлаштириш тартибини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берди.
Давлат раҳбари Ботир Зариповга ушбу ишларни Бухоро вилоятида ташкил этиш хусусида қандай ишлар олиб борилаётгани ҳақида маълумот бериш учун сўз берди.
«Олот туманига ташрифингиз давомида контейнерлар бўйича топшириқлар берган эдингиз. Ўрганишларимиз давомида 1088 та шундай контейнерга талаб борлиги маълум бўлди. Янада арзонлаштириш йўлларини кўриб, 35 миллион сўмлик контейнерларни 25 миллион сўмга ясатамиз», – деди Ботир Зарипов.
Изоҳ (0)