«Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра 2021 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель кунига тўғри келиши белгиланган.
Аввалроқ Рамазон ойида Ўзбекистондаги 1400 га яқин масжидда Қуръони карим хатм қилиниши ҳамда масжидларда Рамазон ойи ва таровиҳ намозларига тайёргарлик бошланиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)