• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    AstraZeneca’нинг янги асоратлари аниқланди, Францияда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди, янги авлод вакциналари синалмоқда. Коронахабарлар

    Сўнгги бир кеча-кундузда юз берган коронавирус билан боғлиқ энг муҳим хабарлар — «Дарё» коронадайжестида.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Швеция бош эпидемиологи Андерс Тегнелл AstraZeneca вакцинаси нафақат тромбозга, балки қон кетишига ҳам олиб келиши мумкинлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тромбоздан бошқа симптомлар ҳақида аллақачон бир нечта хабарлар келиб тушган. «Янги гуруҳ пайдо бўлди, уларда тромблардан ташқари, коагуляция тизимининг жиддий зарарланиши кузатилган», — деди Тегнелл.

    Унинг айтишича, қон кетиши вакцинациядан кейин бир-икки ҳафта ўтиб кузатилади ва ҳозирча Европада беморларнинг 10-15 фоизидагина қайд этилган, Швециянинг ўзида эса бундай воқеалар юз бермаган. «Аммо бу анча жиддий иккиламчи таъсир, у ёшроқ одамлар орасида кузатилмоқда. Ҳозирча вакцина ва симптомлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланганича йўқ», — деди у.

    Аввалроқ AstraZeneca Швеция—Британия компанияси вакцинасидан фойдаланиш ушбу вакцина «ватани» — Швецияда вақтинчалик тўхтатилган, унинг иккиламчи таъсирига ойдинлик киритиш кутилиши маълум қилинган эди.

    Эслатиб ўтамиз, AstraZeneca вакцинаси билан эмлашлар бошлангандан сўнг вакцинани қабул қилганлар орасида касалхонага ётқизиш ва ўлим ҳолатлари кузатила бошлади. Ўлим ҳолатини ўрганган шифокорлар ушбу дори билан эмланганларда қон тромблари ҳосил бўлганини аниқлади.

    Аввалроқ кўплаб Европа мамлакатлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўлиқ ёки қисман тўхтатгани ҳақида эълон қилган, хусусан, Германия, Франция, Италия, Испания, Словения, Португалия, Кипр, Нидерландия, Австрия, Дания, Эстония, Латвия, Литва, Болгария, Ирландия, Люксембург, Норвегия ва Исландия, шунингдек, Европадан ташқаридаги Индонезия, Конго, Таиланд ва Жанубий Африка мамлакатларида мазкур вакцинадан фойдаланиш тўхтатилган.

    Шунингдек, Қирғизистон COVAX дастури доирасида мамлакатга коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинанинг етказиб берилиши масаласини кўриб чиқишни тўхтатди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Шундай воқеалар фонида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2021 йил давомида COVID-19’га қарши янги авлод вакциналари пайдо бўлишини маълум қилди. Улар инъекция қилмасдан қўлланилади ва уларни хона ҳароратида сақлаш мумкин бўлади. ЖССТ етакчи олими Сумия Сваминатаннинг сўзларига кўра, 2021 йил охиригача коронавирусга қарши 6—8 та янги вакцина клиник синовлардан ва норматив текширувлардан ўтиши керак.

    Айни пайтгача ЖССТ томонидан коронавирусга қарши 10 та вакцина маъқулланган. «Ўзимизда бор вакциналардан мамнунмиз. Аммо уларни янада яхшилаш мумкин. 2022 йилга яқин биз яхшиланган вакциналарни кўрамиз, деб ўйлайман», — деди Сваминатан.

    Ҳозир оғизга томизиладиган ёки бурунга сепиладиган, шунингдек, пластир ёрдамида терига ёпиштириладиган вакциналар тадқиқ қилинмоқда. Бундай дорилар одамларнинг муайян гуруҳига, масалан, ҳомиладорларга кўпроқ мос тушади.

    Айни пайтда одамларда синовдан ўтказилаётган номзод вакциналар сони 80 дан ошади, аммо уларнинг баъзилари клиник синовларнинг илк босқичларида турибди. Вакциналари аллақачон дунё бўйлаб қўлланилаётган компаниялар эса дориларнинг янгиланган версияларини ўрганишга киришган, улар вируснинг янги штаммларига қарши самарали бўлиши керак.

    Францияда коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланди, деб маълум қилди мамлакат бош вазири Жан Кастекс. «Франция ўзига хос учинчи тўлқинга кирди», — деди Кастекс. Унинг сўзларига кўра, ушбу босқич коронавируснинг «кўп сонли штаммлари билан тавсифланади».

    Францияда бир неча ойлардан буён коронавирус инфекциясининг тарқалишини секинлаштиришга қаратилган қатъий чеклов чоралари амал қилмоқда. Шунга қарамай, сўнгги бир неча ҳафта давомида COVID-19 тарқалиш суръатлари мутахассисларда хавотир уйғотмоқда.

    Париж минтақасидаги касалхоналарнинг интенсив даволаш бўлимларида 1152 нафар бемор коронавирус инфекцияси билан ётмоқда, бу 2020 йил кузида коронавируснинг иккинчи тўлқини даврида қайд этилган антирекорддан ҳам ошади.

    Бутун пандемия даврида Францияда 4 миллиондан ортиқ одам коронавирусга чалинди, уларнинг 90 мингга яқини вафот этди.

    Аввалроқ Франция ҳукумати Париж касалхоналарида жой қолмагани сабабли, у ердаги COVID-19’га чалинган беморларни мамлакатнинг бошқа шаҳарларига кўчириш қарори ҳақида эълон қилган эди.

    Шунингдек, Францияда COVID-19’нинг янги штамми рўйхатга олинди. Лекин унинг юқумлилик ва хавфлилик даражаси юқорироқ эканлиги ҳақида ҳали маълумот йўқ. Бу штаммни оддий тестлар ёрдамида аниқлашнинг иложи йўқ — ушбу штаммни юқтирганларда касаллик аломатлари бўлган, лекин суртмалар салбий натижаларни кўрсатган. Ушбу турдаги вирусни юқтирганликни аниқлаш учун зардобли қон текшируви зарур бўлиши мумкин.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Буюк Британияда эса коронавируснинг Филиппинда тарқалган мутацияси аниқланди. Янги штаммни икки киши юқтириб олган, улардан бири яқинда чет элдан қайтиб келган, иккинчи ҳолат эса текширилмоқда.

    The Guardian маълумотларига кўра, бир ҳафтача аввал 33 та ҳолатда аниқланган «филиппинча» штамм аввал маълум бўлган бир қанча мутацияларни, шу жумладан, «бразилияча» штаммни ҳам ўз ичига олади.

    Британиялик экспертлар ҳозирча янги мутацияни қўшимча тадқиқ қилиш керак деб белгилади, аммо у вакциналарга унча таъсирчан бўлмаса ҳам, ҳозирча хавотир уйғотмаяпти.

    Мавзуга доир:

    • Россияда «африкача» штамм, Латвияда «угандача» штамм аниқланди, AstraZeneca’дан яна қайси давлатлар воз кечди? Коронахабарлар
    • AstraZeneca вакцинаси атрофидаги шов-шув давом этмоқда, Париж касалхоналарида жой қолмади, Молдовада фавқулодда ҳолат эълон қилинади. Коронахабарлар

    17.03.2021, 12:12   Изоҳ (0)   16780
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда учта спа-салонда уюштирилган отишмада 8 киши ҳалок бўлди

    17.03.2021, 10:22

    Британияда Бэнксининг қамоқхона деворига чизган граффитисининг бир қисми номаълум гуруҳ томонидан бўяб кетилди

    17.03.2021, 09:57

    Таиланд бош вазири коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланди

    17.03.2021, 08:08

    АҚШга рекорд даражада кўп ноқонуний мигрантлар кириб келиши кутилмоқда

    17.03.2021, 07:46

    Британия ҳукумати 2021 йилда порахўр амалдорларга нисбатан янги санкциялар белгилашни режалаштирмоқда

    17.03.2021, 07:11

    Хитой коронавирусга қарши тўртинчи вакцинасини тасдиқлади

    17.03.2021, 05:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.