Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилоятининг Андижон тумани Шифокор кўчасида жойлашган тиббиёт бирлашмасига қарашли бинода ёнғин содир бўлди.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ёнғин 17 март куни соат 18:42да юз берган. Ҳодиса жойига Андижон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан етиб борган.

Ёнғиндан бинонинг 100 квадрат метр майдон том ва шифт қисми ёниб, зарар кўрган.

Бинода бўлган 20 нафар бемор ўз вақтида хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Шу сабабли ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Аввалроқ Сирдарё вилояти молия бош бошқармаси маъмурий биносида ёнғин юз бергани, Тошкентдаги Evos кафесида, Tashkent City’да қурилаётган Nest One турар жой комплексида ёнғин чиққани, Жиззахдаги пластмасса қувурлар ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украинанинг учта элчихонасига таҳдидли хатлар юборилган — Украина ташқи ишлар вазири
Маҳаллий
Ўзбекистонда 1 декабрь куни барча ҳудудларда коронавирус қайд этилди
Дунё
Фидел Кастронинг яширин ҳаёти, ўзини император деб эълон қилган Наполеон ва «кокаин барони» Эскобарнинг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 2 декабрь