• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нурмат Отабеков расман тан олинмаган коронавирусли битта ўлим ҳолати статистика учун «жиддий об-ҳаво яратмаслиги»ни айтди

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков АОКА ҳузурида «Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик» мавзусида 17 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида коронавирус ташхиси қўйилиб, Зангиотадаги шифохонада вафот этган беморнинг ўлими коронавирус бўйича статистикага киритилмаганига изоҳ берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Малика Қудратхўжаева Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 36-сессия иштирокчиларига қилган маърузасида 2021 йилнинг 5 март куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган таълим муассасаси тарбиячиси М. М.нинг қайнотаси Зангиотадаги шифохонага коронавирус инфекцияси ташхиси билан етказилгани ва 7 март куни вафот этгани ҳақида маълум қилганди.

    Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, тузалганлар ва вафот этганлар ҳақида статистикасини юритишга масъул ҳисобланган Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларида мамлакатда 10 февралдан бери коронавирус асоратлари оқибатида бирорта ўлим қайд этилмаган. Ўшанда касалликдан вафот этганлар сони 622 нафарга етгани кўрсатилган.

    Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, Жалилов исмли бемордан дастлабки олинган намуна мусбат натижа кўрсатган ва бемор Зангиотадаги шифохонага ётқизилган. Зангиотадаги шифохонада референс лаборатория мавжуд бўлиб, у ерда олинган намуна манфий натижа кўрсатган.

    «Ҳозирда  соғлиқни сақлаш вазирлиги патологик анатомия текширишлар натижаларини кутмоқда. Қачонки мутахассислар қайд этилган ўлим бевосита коронавирус билан боғлиқ эканлигини тасдиқласа, у ҳолда бу статистика рақамига қўшилади», — деган Нурмат Отабеков.

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосарининг таъкидлашича, коронавирусдан вафот этганлар сони 622 та ёки 623 та бўлиши статистика учун «жиддий об-ҳаво яратмайди».

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 28 августида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистонда коронавирус бўйича ҳақиқий ҳолат рақамларини яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирганди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланганди. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳам коронавирус бўйича ҳақиқий статистикани яширмасликка чақирган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигидагилар эса коронавирус статистикасини сохталаштиришдан манфаатдор эмаслигини таъкидлаб келади.

    «Республикада бу касалликка чалинганлар, вафот этганлар сонини яширишдан ҳеч қандай манфаат йўқ. Касаллар сони 100 тага кўп ёки 100 тага кам, ўлим кўрсаткичи бирмунча кўп ёки кам эканлиги аҳамиятсиз, энг асосийси, биз ҳар бир касаллик манбасини жиловлашимиз, ўша касаллик ўчоғида эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширишимиз керак бўлади», — деган эди Нурмат Отабеков аҳолидан келиб тушган саволларда сўнгги вақтларда ўлим ва касалланганлар бўйича реал рақамлар хусусида ишончсизлик келтириб чиқараётган ҳолатлар ҳақида 2020 йилнинг июлида берган изоҳида.

    Вазирлик раҳбари эса расмий статистикага тўла ишонади.

    Мавзуга доир: Тошкент вилоятида коронавирус беморлари расмий статистика бўйича 2-3 кунда соғаймоқда. Бу ё мўъжиза, ёки ёлғон

    17.03.2021, 20:25   Изоҳ (0)   35578
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги дипломатик миссияси якунланган Россия элчисини қабул қилди

    17.03.2021, 19:56

    «Сингапурда компания яратишга тўғри келган». Зафар Ҳошимов «Korzinka.uz» қандай қилиб 40 млн доллар жалб этгани тўғрисида

    17.03.2021, 19:47

    «Вакцинация жараёнларига ундаш учун атайлаб касаллик кўпайишини бўрттириб кўрсатишяпти, деган миш-мишларда мантиқ йўқ» – Нурмат Отабеков

    17.03.2021, 19:12

    Чимбойда мактаб филиали биносини реконструкция қилиш учун ажратилган маблағдан 105 млн сўм талон-торож қилингани аниқланди

    17.03.2021, 18:58

    «Биз фуқароларимизни бирор вакцинани олишга мажбурламаймиз» – соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев

    17.03.2021, 18:40

    Тошкентдаги барча хонадонларга 2021 йил охирига қадар «ақлли» газ ҳисоблагичлар ўрнатилади

    17.03.2021, 18:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.