• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга оид жиноят иши 11 март куни очиқ судда кўриладиган бўлди

    Товламачиликда айбланиб, 29 январь куни ҳибсга олинган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга оид жиноят иши очиқ судда кўриладиган бўлди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Facebook / Отабек Сатторий

    Фото: Facebook / Отабек Сатторий

    «Ўзбекистон Жиноят кодексининг 139- (туҳмат), 140- (ҳақорат қилиш) ва 165- (товламачилик) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Отабек Сатторийга оид жиноят ишини кўриб чиқишга доир очиқ суд жараёни жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида 2021 йил 11 март куни соат 10:00 да бошланади», — дейилади хабарда.

    Аввалроқ Сурхондарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси блогер Отабек Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тергов қилиш жараёнини якунланганини маълум қилганди.

    Эслатиб ўтамиз, сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий товламачиликда айбланиб, 29 январь куни ҳибсга олинган эди. Депутат Расул Кушербаев блогернинг қўлга олинишига ўз муносабатини билдириб, бу ҳолатни «амалдорларни танқид қилаётган битта блогерга эмас, бутун бошли сўз эркинлигига, Президентнинг очиқлик сиёсатига қарши сурхондарёлик амалдорларнинг исёнидир» деб таърифлаганди.

    Блогернинг ҳибсга олиниши юзасидан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳам муносабат билдирди.

    «Қонунни бузишга на журналист ва на блогер ҳақли. Мен бу ҳақда кеча ўз фикримни билдирдим. Лекин нима учун энг хавфли жиноятчидек унинг уйида тинтув ўтказилди, нима учун у кўплаб одамлар билан олиб кетилди, нима учун суд ёпиқ бўляпти?

    Барча товламачиликда гумон қилинган фуқароларга шунақа муносабат қилинадими? Ёки блогер бўлгани учун шундай алоҳида ‘ҳурмат-эҳтиром’ми? Бу нормал ҳолатми? Ички ишлар вазирлиги бу масала юзасидан изоҳ бериши шарт. Методлар қачон ўзгаради? Босиб олиб кетмай, идорага қонуний чақирув қоғози билан чақирилса, келмас эдими? Эҳтиёт чораси сифатида нима учун энг оғири, қамоқ танланди?

    Қонун ҳамма учун баробар экан, орган ходимлари ҳам ошириб юборишмасин. Бизнинг жамоат фондимиз бундай хатти-ҳаракатни кескин қоралайди. Бош прокуратурадан ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришларини сўраймиз», — деган у.

    Кейинроқ Олий суд ушбу блогерга қўйилган айблов ўзгартирилмагани ва прокуратуранинг блогерга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилиши ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилгани маълум бўлганди. Блогернинг адвокати Шавкат Шокиров «Gazeta.uz»га берган интервьюсида у ишни уюштирилган деб ҳисоблашини айтган.

    «Агар тергов органи прокуратура билан биргаликда ўз юзини йўқотишни истамаса, унда жиноят аломатлари йўқлиги тўғрисида баёнот билан уни озод қилиши керак. Ҳозирда улар бошқа бир қонунбузарлик фактини ‘яратиш’ билан банд деб қўрқаман… Ҳозир Отабек бутун тизим унга қарши ишлаяпти, деб ҳисобламоқда», — деган адвокат.

    11 февраль куни Бош прокуратура блогер Сатторийнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан 7 та ҳолат бўйича мурожаатлар келиб тушганини маълум қилганди.

    Мавзуга доир: «Бироз шошқалоқлиги унга панд берди» — Сурхондарё вилояти ҳокими товламачиликда айбланаётган блогер Отабек Сатторий ҳақида

    09.03.2021, 15:44   Изоҳ (0)   28703
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    09.03.2021, 15:20

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11 март куни Ўзбекистонга келади

    09.03.2021, 15:08

    Республикада фаолият юритувчи 206 нафар ҳокимнинг матбуот котиблари Президент академиясида малака оширади

    09.03.2021, 14:40

    Навоийда ижара уйини қиморхонага айлантирган шахс қўлга олинди

    09.03.2021, 13:56

    Бухорода пора билан қўлга тушган боғча мудирасига 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси берилди

    09.03.2021, 13:26

    Ўзбекистон ва Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда

    09.03.2021, 13:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.