Ўзбекистонда 9 март куни жуда илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво 20-22 даража илиққача исийди, деб ёзмоқда «Ўзгидромет». Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин, ҳаво ҳарорати 9-14 даража илиқ атрофида бўлади.
Хабарга кўра, 10 март куни фронтал зона ўтишида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
11 март куни республика ҳудудининг кўп қисмида ёмғир кузатилмайди, фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, Тошкент вилоятида баъзи жойларда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 12-17 даража илиқ атрофида бўлади.
12 март куни Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 20-22 даража илиққача кўтарилади. Фақат шимолий ҳудудларда об-ҳаво ўзгаришни бошлайди. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати шимолий ҳудудларда 2-7 даража илиққача пасаяди.
Изоҳ (0)