• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сардоба сув омбори Сув хўжалиги вазирлигига берилди. Вазирликка сув омборини хавфсиз эксплуатация қилиш юклатилди

    Сардоба сув омборига 2021 йилнинг 1 майигача 350 миллион метр куб сув йиғиш чоралари кўрилади. Бу ҳақда сув хўжалиги вазирининг матбуот котиби Шуҳрат Суюнов «Дарё»га маълум қилди.

    Вазирлик ахборотига кўра, Сардоба сув омборида 218 миллион метр куб сув йиғилган бўлиб, 2021 йилнинг 1 майигача 350 миллион метр куб сув йиғиш чоралари кўрилади.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport

    «Бу миқдордаги сувни тўплаб, сув омборини хавфсиз эксплуатация қилиш мақсадида сув омбори Сув хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилди. Режа асосида қурилиш ва хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ишлатилмоқда. Эксплуатация харажатлар тўлиқ республика бюджетидан қопланмоқда», – деди Шуҳрат Суюнов.

    Суюновнинг сўзларига кўра, сув омборини реконструкция қилиш мақсадида катта тажрибага эга хорижий ва маҳаллий экспертлар, лойиҳачилар жалб қилинган.

    «Жумладан, Қозоғистон томони билан ҳам ўрганилган ҳолда амалга оширилади. 17—21 февраль кунлари Қозоғистондан тегишли экспертлар сув омборига келиб, улар ҳам ижобий хулоса қилиб қайтди. Кейинги жараёнларда ҳам қатнашиш истагини билдирди. Албатта, бу жараён  Сирдарё ва Жиззах вилояти аҳолиси, депутатлар ва ҳудуд раҳбарлари билан келишиб бажарилади», – дея қўшимча қилди вазирлик вакили.

    Маълумот учун, Сардоба сув омборидан Марказий тармоқ, Марказий чап тармоқ ва Марказий ўнг тармоқ каналлари орқали Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларига, Жиззах вилоятининг Арнасой, Дўстлик ва Мирзачўл туманларига сув етказиб берилади. Сув омбори орқали жами 123,1 минг гектар суғориладиган экин майдонлари сув билан таъминланади.

    Аввалроқ Сардоба сув омбори қайта қурилиши ва бу бўйича ҳукумат қарори қабул қилингани ҳақида хабар берилганди. Қарорга кўра, объектни  қайта тиклаш ишлари икки босқичда амалга оширилади.

    Ўн минглаб одамлар тинчини бузган фалокат

    2010—2017 йилларда 1,2 триллион сўм эвазига қурилган, расмий ОАВ томонидан «аср қурилиши» деб эътироф этилган Сардоба сув омбори тўғонларидан бири 2020 йил 1 май куни ёрилиши оқибатида йирик сув тошқини юз берган эди. Кейинчалик ушбу ҳолат матбуот томонидан «аср фожиаси» дея таърифланди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ҳодиса оқибатида Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида яшовчи 89 450 нафар аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилган (воқеадан бир ой ўтиб, уларнинг салкам 76 фоизи яшаш манзилига қайтган, бироқ октябрь ойида 9386 киши ҳали ҳам эвакуация қилинган жойларида қолаётган эди).

    Тошқин вақтида камида олти киши ҳалок бўлган, бир киши — Миллий гвардия ходими бедарак йўқолган. Қидирув-қутқарув тадбирлари давомида юзлаб одамлар хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Хусусан, вертолётлар ёрдамида тошқин ҳудудида, сув қуршовида қолиб кетган 200 га яқин фуқаро қутқарилган.

    Тошқин оқибатида Сирдарёдаги 4710 та хонадонга зарар етган, шундан 2211 та уй яшаш учун бутунлай яроқсиз ҳолга келган, 2499 таси эса таъмирталаб бўлиб қолган. Кўплаб йўллар, кўприкларга зарар етган, коммуникациялар ишдан чиққан, 6 минг уй ҳайвони қурбон бўлган, 20 минг гектар экин ери сув остида қолганди.

    Фото: Telegram / @Tashkent_SkyNews

    Фото: Telegram / @Tashkent_SkyNews

    Сардоба тошқини оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон ҳукумати камида 1,5 триллион сўм пул ажратган. Ушбу маблағлар ҳисобидан (855 миллиард сўм эвазига) тошқин оқибатида уйсиз қолган оилаларга Сардоба (37 та), Мирзаобод (9 та) ва Оқолтин (40 та) туманларида жами 86 та беш қаватли уй қурилди.

    Президент Шавкат Мирзиёев фожиадан сўнг, 15 май куни сирдарёликлар билан бўлиб ўтган учрашувда тошқиндан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига президентдан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, маиший техникалар тўплами совға сифатида топширилишини эълон қилган эди.

    Бундан ташқари, россиялик ўзбек миллиардери Алишер Усмонов сирдарёликлар учун 10 миллион доллар хайрия маблағи ажратган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг барча бурчакларидан ва хориждаги ўзбекистонликлар томонидан сув тошқинидан жабрланганлар учун хайрия ёрдамлари юборилган эди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Фурсатдан фойдаланиб, жабр кўрганларга ёрдам кўрсатаётган бағрикенг, саховатпеша ва ҳамдард халқимизга яна бир бор ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман», — деганди ўшанда президент Шавкат Мирзиёев.

    Қозоғистон томони тўғоннинг қайта тикланишига муносабати

    Сув тошқини Ўзбекистондан ташқари Қозоғистонга ҳам зарар етказган — ўзбекистонлик расмийлар «сувнинг бир томчиси ҳам» қўшни давлатга ўтмаслиги учун ҳар қанча ҳаракат қилмасин, офат 30 минг қозоғистонликнинг хавфсиз ҳудудларга кўчирилишига, 14 та аҳоли пунктидаги юзлаб хонадонлар сув остида қолишига сабаб бўлди. «Ушбу кутилмаган техноген офат нафақат аҳолимизга, балки қўшни қозоқ биродарларимизга ҳам ортиқча ташвиш ва зиён етказганидан жуда ҳам хижолатдамиз. Уларнинг аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонлари зарар кўрганидан, албатта, биз жуда афсусдамиз», — деганди президент Шавкат Мирзиёев 5 майдаги чиқишида.

    Фото: Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати

    Фото: Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати

    Шу боис ҳам Ўзбекистон томони бир вақтнинг ўзида нафақат ўз ҳудудида, балки қўшни Қозоғистон ҳудудида ҳам тошқин оқибатларини бартараф этиш билан банд бўлди. Айни вақтда, Ўзбекистон томони тошқиндан азият чеккан Мақтаарал туманидаги инфратузилмаларни, турар жойларни қайта тиклаш ишларига ҳам ҳисса қўшишга мажбур бўлди. Айни вақтда Қозоғистон расмийлари Ўзбекистон Сардоба сув омборини қўшни мамлакатлар билан келишмай, уларни лойиҳа тафсилотларидан тўлиқ бохабар қилмай қурганликда айблай бошлади.

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасидаги «Дарё» манбасининг маълум қилишича, икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари Сардоба сув омборидаги фалокат масаласида музокара олиб борган. Мулоқот чоғида Қозоғистон томони Ўзбекистон сувга бўлган минимал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, сув омборини қайта қуришга қарши эмаслигини билдирган.

    «Барча айбдорлар қонун олдида жавоб беради»

    Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 5 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Сардоба фожиаси бўйича «барча айбдорлар қонун олдида жавоб бериши»ни маълум қилган эди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Халқимиз бир нарсадан кўнгли тўқ бўлиши керак, ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга ва миш-мишларга ўрин бўлмаслиги лозим. Менинг топшириғимга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сув тошқини билан боғлиқ воқеа юзасидан объектив, холис ва кенг қамровли тергов ҳаракатлари бошланган. Халқимизни ишонтириб айтаман, тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради», — деганди президент.

    21 декабрь куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Сардоба сув омборидаги авария билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади. Иш бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг «Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси» бошлиғи лавозимида ишлаган М.Ҳоматов ва бошқалар — жами 17 киши судланмоқда. Улар растрата, сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансабга совуққонлик билан қараш, мансаб сохтакорлиги, қурилиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш каби жиноятларда айбланмоқда.

    Олий суд матбуот хизмати берган изоҳга кўра, «ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли... ёпиқ тарзда кўрилмоқда». Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича алоҳида берилиши ваъда қилинган. Бош прокуратура маълумотларига кўра, Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилишига лойиҳа ҳужжатларидаги, қурилишдаги ва эксплуатация жараёнидаги хато ва камчиликлар сабаб бўлган. Хусусан, тўғоннинг харсанг тош қопламаси лойиҳа ҳужжатида белгиланган қалинликдан кам, тошлар нотекис ва сифатсиз жойлаштирилган; сув омбори қурилиши 2-босқичи давлат комиссияси томонидан қабул қилинмаган бўлса-да, унинг тўла ҳажмда (922 миллион метр куб) сув билан тўлдирилишига йўл қўйилган.

    Мавзуга доир: Сардоба сув омбори керакмиди ўзи? Шавкат Мирзиёев шу саволга жавоб берди

    01.03.2021, 09:55   Изоҳ (0)   26030
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Девор ва дарахт оқлаётган Қўқон ҳокими

    01.03.2021, 09:41

    «Шерзодхон Қудратхўжанинг ректор сифатида бундай фикр билдиришга маънавий ҳақи йўқ» — «Ишонч» газетаси бош муҳаррири

    01.03.2021, 09:32

    Самарқандда МФЙ раиси дарахтларни ноқонуний кестириб, ўсимлик дунёсига салкам 129 млн сўм зарар етказгани маълум бўлди

    01.03.2021, 07:07

    «Заковат» клубининг Тошкент минтақаси учун интеллектуал кастинги — суратларда

    01.03.2021, 00:03

    Шаҳрисабз ҳокими ОАВ танқидидан сўнг 20 та иш ўрни яратмоқчи бўлган тадбиркорга ер берди

    28.02.2021, 23:58

    Наманганда ноқонуний равишда дори ишлаб чиқараётган яширин корхона аниқланди

    28.02.2021, 23:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Киприкларни ўстириш ва қалинлаштиришга ёрдам берадиган тавсиялар

    Лайфстайл | 13 май, 17:35

    Ўзбекистон фуқаролари 2025 йил 1 июндан Хитойга визасиз кириши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 13 май, 17:21

    Навоийда аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 17:20

    Парадга бормаган Алиев: Озарбайжон ва Россия муносабатларида кескинлик ортмоқда

    Дунё | 13 май, 17:10

    “Реал” Винисиус билан узоқ муддатли шартнома имзолайди

    Спорт | 13 май, 16:55

    Блокбастер фильмларидан қолишмайди: тарихдаги энг кўп даромад келтирган 7 мультфильм

    Лайфстайл | 13 май, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.