• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шерзодхон Қудратхўжанинг ректор сифатида бундай фикр билдиришга маънавий ҳақи йўқ» — «Ишонч» газетаси бош муҳаррири

    «Ишонч» газетаси бош муҳаррири Ҳусан Эрматов «Чимён — 2021» медиафорумида «Газетанинг оммавийлиги унинг индекси бўлиши хусусида сўзлаб, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг газеталарнинг яшаб қолиши ҳақидаги фикрларидан дили ранжиганини билдирди. Бу ҳақда Журналистлар ижодий уюшмасининг Фарғона вилоят бўлими томонидан ташкил этилган медиафорумда сўз борди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Ҳусан Эрматов.

    Ҳусан Эрматов.
    Фото: Элёр Олимов

    Маълум бўлишича, медиафорумга таклиф қилинган «Ишонч» газетаси бош муҳаррири Ҳусан Эрматов «Обуна. Газеталарнинг оммавийлиги индекси бўла оладими? Газета электрон вариантми ёки мустақил сайт?» мавзусида сўз юритган.

    «Газетачилик жуда машаққатли касб. Ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, талаба амалиётчига биргина газета корректурасининг ўзи университетнинг бир курси бера олмаган таълимни бера олади. Тўғриси, Шерзодхон Қудратхўжа ректор сифатида ишни эндигина бошлаган пайтларида мен унга ‘Сизлар газетани тушунмайсизлар, талабаларни амалиёт даврларида газетага жўнатинглар, улар таҳририятларда бўлиб, ўша муҳитда тарбияланишсин, газета ҳидидан баҳраманд бўлишсин, зеро, журналистика бу ҳавойи касб эмас, у бир санъат’, деганман. Бироқ таклифим ҳалигача ўз натижасини кўрсатмаган», — деди у.

    Лайло Ҳайитова.

    Лайло Ҳайитова.
    Фото: Элёр Олимов

    «Дарё» мухбири Ҳусан Эрматовнинг Шерзодхон Қудратхўжанинг газета ҳақида билдирган мулоҳазалари борасидаги қарашлари билан қизиқди.

    «Мен Шерзодхон Қудратхўжанинг газета ҳақидаги фикрини йўлда келаётганда ўқиб қолдим ва жуда хафа бўлдим. Шерзодхон бу фикрни пресс клуб раҳбари сифатида билдирган бўлиши мумкин. Лекин унинг ректор сифатида бундай фикр билдиришга маънавий ҳақи йўқ. Тўғриси, буни унинг ўзига ҳам билдирдим. Маълумки, мамлакатимиздаги 5 та олийгоҳда журналистика факультетлари бор. Ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети айнан журналистика соҳасида биринчи рақамли таълим муассасаси. Бунда ректор ҳар бир факультетни тарозининг тенг палласига қўйиши муҳим. Тўғри, Шерзодхон замонавий журналистикага чуқурроқ кириб бориш тўғрисида ўйлаяпти. Бироқ ҳеч иккиланишсиз айтиш мумкинки, газетачилик журналистиканинг юраги. Зеро, газета ‘қозонида пишган’ кадргина журналистиканинг бошқа йўналишларини ҳам қийинчиликсиз торта олади. Бугун қайсидир ижтимоий тармоқда ёхуд телевидениеда фаолият юритаётган ёш журналистга диктант ёздириб кўринг... Афсус, ҳақиқат шуки, журналистикада аксарият ҳолатларда яхши мақола ёзолмайдиган, керак бўлса, яхши кўрсатув қила олмайдиган мутахассислар таҳсил олмоқда. Шу маънода истиҳола билан қарамаслигимиз керак. Бу ҳаммамизнинг дардимиз, биз истиҳола қилавериб, масалани очиқ қолдираверсак, эртага газетачилик соҳасида ҳеч ким қолмайди», — деди Ҳусан Эрматов.

    Фото: Элёр Олимов

    Ҳусан Эрматов, шунингдек, мажбурий обуна орқали газеталарни халққа ёмон кўрсатишга эришилгани ҳақида ҳам гапирган.

    «Газетачилик соҳасини ривожлантиришда матбуот тарқатувчи корхоналар томонидан ўз вақтида нашрларни манзилига етказиб берилмаётгани ҳам бу соҳанинг ривожига тўсиқ бўлмоқда. Матбуот тарқатувчи шўъба корхоналари ва айрим почта бўлимларининг тарқатувчи ходимлари билан суҳбатлашганимизда, улар 200 минг сўмдан 300 минг сўмгача маош олишаётганини билдирди. Айтинг-чи, ким шу маошга чекка-чекка манзилларгача газета тарқатади?! Улар учун ёниб кетмайдими буёғи?! Биз улар билан газетамизни манзилигача етказиши эвазига 600 минг сўмдан 1 миллионгача маош тўлаш бўйича шартнома туздик. Бу ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда. Нашрлар раҳбарларига шу масалада бирлашиш таклифини бераман», — деди журналист.

    Мавзуга доир: «Газета керак, албатта. Қачонки, ўқувчиси бўлса. Мажбурий обуна қилинган нашр барибир ўқилмайди» — Шерзодхон Қудратхўжа

    01.03.2021, 09:32   Изоҳ (0)   31365
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда МФЙ раиси дарахтларни ноқонуний кестириб, ўсимлик дунёсига салкам 129 млн сўм зарар етказгани маълум бўлди

    01.03.2021, 07:07

    «Заковат» клубининг Тошкент минтақаси учун интеллектуал кастинги — суратларда

    01.03.2021, 00:03

    Шаҳрисабз ҳокими ОАВ танқидидан сўнг 20 та иш ўрни яратмоқчи бўлган тадбиркорга ер берди

    28.02.2021, 23:58

    Наманганда ноқонуний равишда дори ишлаб чиқараётган яширин корхона аниқланди

    28.02.2021, 23:16

    Самарқандда битирувчилари ОТМга кирмаган 45 нафар мактаб директори ишдан бўшатилгани маълум бўлди

    28.02.2021, 22:57

    Намангандаги Президент танқид қилган маҳаллада иккита кичик саноат зонаси ташкил этилди

    28.02.2021, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.