• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Мен қонун устувор бўлишини истайман, холос, ўлай агар, бошқа мақсадим йўқ» — Расул Кушербаев уни популистликда айблаган Шерзод Шерматовга жавоб қайтарди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ОТМга кира олмаган ўқувчилари сабабли мактаб директорларининг ишдан олинишига ўз муносабатини билдириб, боланинг ўқишга кириши мактабнинг бўйнида эмас, деб айтганди. Бунга жавобан халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «йиллар давомида мактабда малакали ўқитувчини ишга олиш ва рағбатлантириш ўрнига таниш-билишчилик қилиши натижасида юзлаб битирувчиларидан биронтаси ҳам олий таълимга кирмаган мактаб директори ўз жойини натижага ишлайдиган, янги ғоялари бор номзодлар учун бўшатиши керакмасми?», деб жавоб қайтарди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ушбу депутатимиз таклифига кўра, йиллар давомида мактабни ўзининг шахсий мулкидек қилиб олиб, малакали ўқитувчини ишга олиш ва рағбатлантириш ўрнига таниш-билишчилик қилиши натижасида юзлаб битирувчиларидан биронтаси ҳам олий таълимга кирмаган мактаб директорига чора кўра олмасак ёки чора кўрсак-да, ушбу депутатимиз таклифига кўра, улар судга бориб ютиб чиқиб, ўз ишига қайта тикланса, ундай директорлардан мамлакатимиз келажаги учун нима наф? Нима сабабдан, улар шунча битирувчисининг келажагига бефарқ бўлгани етмагандек, биз ҳам бунга бефарқ қараб туришимиз керак?

    Лекин бу дегани битирувчиларининг 100 фоизи ёки аксарияти ОТМга кириши шарт дегани эмас, бундай талаб умуман қўйилмаган вазирлик томонидан», — деган халқ таълими вазири.

    Унинг айтишича, Янгийўл туманидаги 1968 йилда қурилган, жуда таъмирталаб 45-мактабда ўқувчилари сони қувватидан икки баробар кўп бўлишига қарамай, туманда айнан шу мактаб ОТМга кириш бўйича энг яхши натижага эга. Бунга директор ташаббускорлиги ва яхши жамоани шакллантира оладиган раҳбар эканлиги эвазига эришилган.

    Аксинча, биноси бу мактабникидан анча яхши бўлган ҳамда ўқувчилари сонининг мактаб қувватига нисбати камроқ бўлган қатор бошқа мактабларга кирганида директори ишни тўғри ташкил қилмагани учун улардаги жамоа ҳам ўзаро ҳамжиҳатмаслигига ва натижа ҳам пастлигига гувоҳ бўлган.

    Вазирнинг таъкидлашича, ташқи факторлар бир хил бўлса-да (дастур, китоблар, ажратилаётган маблағ ва ҳ.к.), мактабдаги муҳит ва натижа мактаб директорига кўп жиҳатдан боғлиқлигини айнан шу мисолларда ҳам кўрса бўлади.

    «Популизм муҳимроқми ёки фарзандларимизнинг келажакдаги муваффақияти учун директорларни ҳаракатга ундашми? Қадриятларимиз ва танловимиз икки хил экан.

    Бу депутатимизнинг интернетда анчагина машҳурлигини инобатга олиб, айтаётган гаплари қандай оқибатга олиб келишига яхшироқ эътибор қарацалар тўғри бўлар эди», — деган Шерзод Шерматов.

    Расул Кушербаев бунга жавобан олий таълим муассасасига битирувчилари кира олмаганлиги учун мактаб раҳбарларининг ишдан бўшатилишини қонунлар, шу жумладан, Меҳнат кодекси талабларига тўғри келмаслигини, бу нотўғри стратегия экани ва бу сабаб билан ишдан кетганлар бўлса, суд орқали муаммони ҳал қилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

    «Мен қонун устувор бўлишини истайман, холос, ўлай агар, бошқа мақсадим йўқ. Тўғриси, бу сабаб билан ишдан кетган бирорта мактаб директориниям танимайман.

    Бироқ ҳурматли вазиримиз мени бунинг учун популизм ва қатор ва ҳоказо масалаларда айблабдилар. Агар демократик давлатлар қатори қонун устуворлигини таъминлаш ва муаммони суд орқали ҳал қилиш популизм бўлса, унда мен эмас, аввало, қонунлар ва Меҳнат кодекси бош популист бўлиб қолмайдими? Мен ‘тут причем’ агар қонунлар шундай ва камига суд деган ҳокимиятимиз бўлса», — дейди депутат.

    Шу билан бирга, хато ўйлаётган ва фикрлаётган бўлса, вазир ва бутун вазирлик тизимидан, агар ишчанлик обрўсига путур етиб қолган бўлса, минглаб ўқитувчилардан узр сўрашини айтган.

    «Бироқ барибир таълимми, соғлиқни сақлашми, ҳуқуқни муҳофаза қилишми, қўйингки, барча соҳада, аввало, қонунларга сўзсиз риоя қилиш, инсон ҳуқуқларини таъминлашни бош мақсадга айлантиришга амалда тўлиқ эришмас эканмиз, биз яна кўп йиллар орқада қолишимиз мумкин, деган фикримдан қайтмайман», — деб таъкидлаган Кушербаев.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 14 ноябрь куни Қарши шаҳрида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигидаги йиғилишда 20 нафар мактаб директори бирорта битирувчиларининг ОТМларга кирмаганлиги сабабли ўз вазифасидан озод этилган эди. Шу билан бирга, Навоий вилоятида таълим сифати паст бўлган 26 нафар мактаб директори, ҳамда 2 нафар халқ таълими бўлими мудири, 3 нафар халқ таълими бўлими мудири ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан олинганди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда мактаб директори лавозимига номзодлар эндиликда Халқ депутатлари кенгашлари тавсияси билан тайинланади
    • Шерзод Шерматов: «Мактаблар таълим берадиган эмас, иш берадиган муассасага айланиб қолган»

    01.03.2021, 22:58   Изоҳ (0)   38050
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «ТўпалангсувГЭСқурилиш» МЧЖ Сардоба сув омборини қайта қурадими? Ҳукумат вакиллари изоҳ берди

    01.03.2021, 22:46

    Ўзбекистоннинг Афғонистондаги ўзбекларга бўлган позицияси қандайлиги айтилди

    01.03.2021, 22:22

    Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди

    01.03.2021, 22:10

    Санкт-Петербургда новвой бўлиб ишга жойлашмоқчи бўлган ўзбекистонлик эркак вафот этди

    01.03.2021, 21:38

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди

    01.03.2021, 20:42

    Юнусободдаги фожиадан сўнг ижарада яшаётган талабаларнинг шароитлари ўрганиладиган бўлди

    01.03.2021, 19:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Санкт-Петербургда миллатни аниқловчи камералар ишга тушди 

    Дунё | 26 август, 12:28

    Наманган шаҳар собиқ ҳокими вафот этди

    Ўзбекистон | 26 август, 12:26

    Ўзбекистонда ярим йилда қанча янги мактаб қурилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 12:19

    “Ким Чен Ин билан шу йил учрашмоқчиман” — Трамп

    Дунё | 26 август, 11:58

    Вьетнамга Кажики тўфони ёпирилди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 26 август, 11:45

    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 

    Реклама | 26 август, 10:30

    Асаларининг митти мияси келажак нейротармоқларини яратишга асос бўлади — тадқиқот

    Илм-фан | 26 август, 11:35

    Ўзбекистонда судларда сунъий интеллектдан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 26 август, 11:24

    “Реал” футболчиси фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради

    Спорт | 26 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.