• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди

    Шавкат Мирзиёев 1 март, душанба куни Сирдарё вилоятининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, 2021 йил учун мазкур вилоятда 737 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг умумий қиймати 25 триллион 500 миллиард сўм бўлиб, шундан қарийб 900 миллион долларини хорижий инвестициялар ташкил этади. Лойиҳалар натижасида йилига 11 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати, қарийб 36 минг иш ўрни яратиш мақсад қилинган. Янги корхоналар 326 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш, 124 миллион долларлик импорт ўрнини босиш имконини беради. Лойиҳаларни шакллантиришда тўқимачилик, қурилиш материаллари, фармацевтика ва озиқ-овқат саноати «драйвер» сифатида белгилаб олинган.

    Қайд этилишича, Сирдарё вилоятида 200 минг тоннадан зиёд пахта етиштирилади. Давлат раҳбарининг қайта ишлашни чуқурлаштириш, хом ашёни қўшилган қийматли маҳсулотга айлантириб сотишга қаратилган сиёсати натижасида бу борадаги кўрсаткичлар ўсиб бормоқда. Хусусан, 2020 йилда вилоятда маҳаллий хом ашёдан трикотаж мато тайёрлаш даражаси 70, кийим-кечак ишлаб чиқариш даражаси 75 фоиз бўлган бўлса, 2021 йилда буларни 100 фоизга етказиш мўлжалланган.

    Бунда тўқимачилик соҳасида амалга ошириладиган 29 та лойиҳа муҳим ўрин тутади. Уларнинг самарасида қарийб 818 миллиард сўмлик ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилиб, қўшилган қиймат 2,5 баробар ортади. 6 минг 600 дан зиёд иш ўрни яратилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қурилиш материаллари саноатида 16 та лойиҳа режалаштирилган. Масалан, Янгиер шаҳрида кафель, Сайхунобод туманида газоблок, Ховос туманида гипсокартон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Барча корхоналарни 2021 йил ишга тушириб, 2 мингга яқин кишининг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

    Озиқ-овқат тармоғида мева-сабзавотларни қайта ишлаш, мош етиштириб, экспорт қилиш, балиқчилик кластери ташкил этиш каби 51 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Буларнинг натижасида бозорга арзон ва сифатли маҳсулотлар чиқарилиб, нарх-наво барқарорлигига ҳисса қўшилади. 3 минг 500 га яқин кишининг бандлиги таъминланади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, фармацевтика соҳасидаги 9 та лойиҳанинг ҳам самарадорлиги юқори. Гулистон шаҳри ва Сирдарё туманида фойдаланишга топшириладиган корхоналарда инфузион эритмалар, таблеткалар ва бошқа тиббий воситалар ишлаб чиқарилади.

    Давлат раҳбари Мирзаобод туманида Гужарат саноат зонасини ташкил этиш лойиҳасига алоҳида аҳамият қаратди. Олий даражадаги келишувлар натижаси бўлган ушбу мажмуада иқтисодиёт талаб этаётган муҳим лойиҳалар жойлаштирилмоқда. Хусусан, у ерда томчилатиб суғориш ва иссиқхона жиҳозлари, қишлоқ хўжалиги техникаси агрегатлари ва минитехникалар, пластмасса буюмлар, трикотаж, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 8 та корхона бўлади. Уларда 1 минг 600 дан зиёд киши ишлайди. Йилига 25 миллион долларлик экспорт имконияти яратилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бугунги кунда мазкур саноат зонаси учун 40 гектар ер ажратилган. Уни ташкил этишга 100 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилиши белгиланган. Корхоналар 2021—2023 йилларда бирин-кетин ишга туширилади.

    Президент лойиҳалар ижросида сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берди. Сирдарё вилоятининг Тошкент шаҳрига яқинлиги, темир йўл инфратузилмасидан фойдаланиб, логистикани ривожлантириш, қўшни давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

    Тақдимотда, шунингдек, аҳолини камбағалликдан чиқариш, ёшлар ва аёллар бандлигини ошириш борасидаги ишларга ҳам тўхталиб ўтилди.

    Бундан аввал Намангандаги Президент танқид қилган маҳаллада иккита кичик саноат зонаси ташкил этилгани, Тошкент вилоятида 2025 йилда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари учун Олимпия шаҳарчаси қурилиши ҳамда Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан видеоселектор ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

    01.03.2021, 22:10   Изоҳ (0)   13371
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Санкт-Петербургда новвой бўлиб ишга жойлашмоқчи бўлган ўзбекистонлик эркак вафот этди

    01.03.2021, 21:38

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди

    01.03.2021, 20:42

    Юнусободдаги фожиадан сўнг ижарада яшаётган талабаларнинг шароитлари ўрганиладиган бўлди

    01.03.2021, 19:41

    Uzbekistan Airways Урганч ва Фарғонадан Истанбулга мунтазам қатновларни йўлга қўяди

    01.03.2021, 19:10

    Ўзбекистонда метан ва бензин 2021 йил бошидан буён 5 фоизга қимматлади

    01.03.2021, 18:44

    Қорақалпоғистонда девор босиб қолиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

    01.03.2021, 18:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.