Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ирландияда маъқулланган қонун лойиҳасига кўра, карантинни бузган чет эллик сайёҳлар катта миқдорда жаримага тортилади ёки қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин, дея хабар беради The Irish Times.

Фото: EPA

Фото: EPA

Қонунда изоляция пайтида меҳмонхонадан рухсатсиз чиқиб кетиш, ПЗР тестидан бош тортиш учун жазо назарда тутилади.

«Ушбу жиноятлар бўйича айбдор деб топилганлар тўрт минг евро жаримага тортилиши ёки бир ойга озодликдан маҳрум қилиниши тахмин қилинмоқда», — деб ёзади газета.

Мамлакатга 20 та давлатдан — Австрия, Бразилия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Африканинг 17 та давлатидан келган сайёҳлар қамалиш ёки жаримага тортилиш хавфига дуч келади.

Ушбу мамлакатлардан келган саёҳатчилар ўз маблағлари ҳисобидан меҳмонхонада 14 кунлик карантиндан ва бир нечта COVID тестларидан ўтишлари шарт. Агар ўнинчи куни ўтказилган тест салбий натижа кўрсаца, изоляция даври камайиши мумкин.

Карантин остидаги меҳмонхоналар хусусий хавфсизлик фирмалари ва полиция томонидан назорат қилиниши мумкин.

Маълумот учун, Ирландияда COVID-19 касаллиги сабабли энг юқори даражадаги чекловлар апрель ойининг охиригача давом этиши мумкин. Мамлакат бош вазири Микал Мартиннинг сўзларига кўра, энди COVID-19’нинг «британча» штамми Ирландияда аниқланган барча ҳолатларнинг тахминан 90 фоизида учрамоқда.

Вакцинация масаласида расмийлар ирландияликларнинг кўпчилигини сентябргача, 70 ёшдан ошган барча аҳолини эса май ойига қадар эмлашни режалаштирмоқда.

Аввалроқ коронавирусга қарши эмланишдан бош тортганлар Ватиканда ишдан ҳайдалиши, Индонезияда эса жаримага тортилиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар