Лаваш хамири ҳамиша вақт тиғиз бўлганда ёрдамга келади.
Керакли маҳсулотлар:
- тухум − 5 дона;
- қаттиқ пишлоқ − 100 грамм;
- лаваш хамири − 1 дона;
- майонез − 3-5 ош қошиқ;
- ўсимлик ёғи − 2-4 ош қошиқ;
- кўкат ва туз.
- тухум қайнатиб олинади ва тўртбурчак шаклда тўғралади;
- пишлоқ қирғичдан ўтказилиб, кўкатлар ва тухум билан аралаштирилади. Туз сепилади;
- лаваш хамири узунасига кенгроқ кесиб олинади;
- хамирнинг кесилган қисмига майонез сурилади. Хамирнинг бир четига «начинка» солиб, хамир учбурчак шаклда ёпилади;
- хамирларнинг барчаси шу тарзда учбурчак қилиб тайёрланади;
- товада қизиган ёғда хамирларнинг икки томони қизаргунча пишириб олинади.
Изоҳ (0)