Озгина эътибор ва вақтингизни аямасангиз, тушликда оила аъзоларингизни мазали таом билан хушнуд этишингиз мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- товуқ филеси — 500 гр;
- ўсимлик ёғи — 3 ош қошиқ;
- саримсоқ — 3 бўлак;
- асал — 100 гр;
- мурч — 0,5 чой қошиқ;
- соя соуси — 80 мл;
- булғор қалампири —2 дона;
- кўкатлар.
- Саримсоқни майдалаб, ўсимлик ёғи, асал, мурч ва соя соуси билан яхшилаб аралаштирамиз.
- Филени бўлакларга бўлиб, тайёрлаб олинган маринад билан қориштирамиз. Устига плёнка ёпиб, 30—60 дақиқага музлаткичга қўямиз.
- Булғор қалампирини ҳам ўртача катталикда тўғраб оламиз.
- Товуқ бўлаклари ва сабзавотларни чўп сихларга териб, қолган маринадни устига суртиб чиқамиз.
- Тайёр кабобларни печ патнисига териб, 200 даражали иссиқликда 15—20 дақиқа пиширамиз.
- Кабобларни дастурхонга тортишдан аввал кўкатлар билан безаймиз.
Изоҳ (0)