Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги «Даштбоғ» кичик саноат зонасида бўлди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Давлат раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида саноат салоҳиятини янада ошириш учун туман ва шаҳарларда технопарк, кичик саноат зоналари, ҳудудий кластер ва логистика марказлари ташкил этилишини айтган эди.

Хусусан, Наманган вилоятида 72 та кичик саноат зонаси учун жой ажратилган. Бугунги кунда шундан 34 таси қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Қайд этилишича, Даштбоғдаги мажмуа яқинда ташкил этилганига қарамай, корхоналар бирин-кетин ишга туша бошлади. Масалан, «Dream liner tekstil» масъулияти чекланган жамиятида махсус кийимлар ва эркаклар кўйлаги тикиш йўлга қўйилди. Бу ерда 120 нафар маҳаллий аҳоли ишламоқда.

Шавкат Мирзиёев улар билан мулоқотда бўлди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Эшитяпсизлар, Ўзбекистонда ‘маҳаллабай’, ‘хонадонбай’ деган ибора пайдо бўлди. Бу дегани – ҳар бир оиланинг дардини, ниятини билиб, уларга елкадош, кўмакдош бўлиш, шароит яратишга ҳаракат қиляпмиз. Маҳаллангизда мана шундай жой қурилгани, сизлар ишли бўлиб, бир-бирларинг билан кўришиб, вилоятда, мамлакатимизда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб, яхши кайфиятда яшаётганларингиз – ана шу ҳаракат натижаларидан бири. Олдинда яна режаларимиз, мақсадларимиз кўп. Наманганга ҳам одамларнинг эртанги кунини яхши қилиш учун катта замин, катта маблағлар билан келдик», – деди Президент.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Таъкидланишича, бу ерда яна тўртта корхона фаолият юритмоқда. «Наврўз текстиль саноат» корхонасида болалар ва эркаклар кийими, «Азиз Дизайн Сервис» ширкатида сумка, рюкзак ва чамадон, «Biaz text»да сендвич панеллар ишлаб чиқарилмоқда. «Келажак мега строй» масъулияти чекланган жамияти томонидан ўқув маркази очилган. Мазкур корхоналарда 300 га яқин иш ўрни яратилган.

«Даштбоғ» кичик саноат зонаси майдони қарийб 4 гектар. Яна кўплаб корхоналарда қурилиш, ускуналар ўрнатиш давом этмоқда. Саноат зонасида умумий қиймати 119 миллиард сўмлик 22 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. 3 мингдан ортиқ иш ўрни яратиб, 2,7 миллион долларлик экспорт қилиш мўлжалланган.

Шу ерда Наманган вилоятида йўл, транспорт, қурилиш ва коммунал инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Давлат раҳбари Ахсикент ёдгорлигини очиқ осмон остидаги музейга айлантириш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ахсикент – жуда нодир ёдгорлик. У ердаги ишларни илм билан, миллий ғурур билан, ҳурмат билан қилиш керак. Бу жой ‘Наманганнинг Регистони’ бўлиши керак», – деди Президент.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифини Янгиқўрғон туманидан бошлагани, Наманганда Chust textile хусусий тўқимачилик корхонасини бориб кўргани ҳамда картошкачилик соҳасида илмий ёндашув йўқлигини танқид қилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди