Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Менинг орзум — шу қадар кўп гол уришки, мен бу рақам қандай аталишини билмайин», — деганди Криштиану Роналду интервьюларидан бирида. 2021 йилнинг 5 февраль санасида 36 ёшни қарши олган португалиялик аллақачон расмий ўйинлардаги голлар сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди. Бироқ орзусига етгунича ҳали анча бор. Унинг голлари ва фаолияти ҳақида жуда кўп гапирилган, буни яна қайтаришдан маъни йўқ. Шундай экан, қуйида эътиборингизга Роналду ҳақида энг қизиқарли фактлар тақдим этилади.

Бўлажак футболчининг отаси АҚШнинг 40-президенти Роналд Рейганнинг ҳақиқий мухлиси бўлган. Роналдунинг отаси уни президент сифатида эмас, балки Голливуд актёри сифатида ҳурмат қилган. Шу тариқа бўлажак футбол юлдузига Роналду исми берилади.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Роналду анчайин қизиққон ўспирин бўлган. У 12 ёшда бўлганида оиласи Мадейрадан Лиссабонга кўчиб ўтади, мактабда эса Криштианунинг ишлари яхши эмасди. Бундан ташқари у пойтахт аҳолиси учун унчалик таниш бўлмаган лаҳжада сўзлашарди. Бир сафар ўқитувчи унинг нутқ услуби ҳақида ҳазил қилади, йигитча эса ҳеч иккиланмай муаллимасига қарата стул улоқтиради. Яхшиямки, «зарба» ноаниқ бўлиб чиқади. Аммо барибир у мактабдан ҳайдалади, сўнгра Роналду онасининг маслаҳати билан ўша пайтда энг яхши бажарган иши – футболга жиддий эътибор қаратишга қарор қилади.

Фото: АS

Фото: АS

Аммо орадан 15 йил ўтиб, Роналду барибир ўз зарбаси билан кимгадир зарар етказади, аммо буни бехосдан қилади. 2013 йилнинг ёзида «Реал» сафидаги учрашувларнинг бирида Криштиану жарима зарбасини шунчалик кучли тепадики, тўп трибунадаги 11 ёшли Чарли исмли болакайга бориб тегади. Болакай зарбани иккала қўли билан тўсади, афсуски, зарба кучи Чарлининг қўлини синдиради. Аммо Чарли бундан сира ҳам хафа бўлмайди, аксинча, хурсанд бўлади. Биринчидан, агар қўлларини қўймаганида тишсиз қолиши мумкин эди. Иккинчидан, «Реал» ушбу ҳодиса учун болакайдан узр сўрайди ва барча футболчилар имзоси туширилган форма совға қилади.

Роналдуга 15 ёшида тахикардия ташхиси қўйилади (юрак билан боғлиқ касаллик). Ушбу ташхис спорт карьерасига нуқта қўйиши ҳам мумкин эди. Бироқ Роналду операция қилинади ва уч кундан кейиноқ майдонга қайтади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Роналдунинг танасидаги ёғ миқдори тана вазнининг атиги 10 фоизини ташкил қилади. Бу эса уни идеал спринтерга айлантиради. У ҳақиқатан ҳам энг тезкор спортчилардан бири ҳисобланиб, бу Криштиану ва испаниялик енгил атлетикачи Анхель Родригеснинг имкониятлари таққослаб кўрилганда ҳам исботланган. Тўғри чизиқда югуришда Родригес ғолиб чиққан бўлса, зигзаг траекториясида Роналду устунлик қилган.

Роналду танасига татуировка чиздирмайдиган кам сонли футбол юлдузларидан бири ҳисобланади. Бу у учун принципиал масала бўлиб, Роналду буни мунтазам равишда донорлик қилиб туриши билан изоҳлайди. 2000 йилларнинг охирларида Криштиану ҳатто Қизил Хоч акцияларининг юзига айланганди ва қуйидаги шиор остида ушбу ғояни илгари сурганди: «Менинг татуировкам йўқ, чунки бу донорлик қилишимга халақит беради».

Фото: Idealista

Фото: Idealista

Футболчининг она шаҳри Фуншалда, 2013 йилда Роналду (CR7) музейи очилган. Ҳаётий воқеалар, мукофотлар, шахсий буюмлар, ноёб фотосуратлар – чинакам музей. Роналду унинг илк ташрифчиси бўлган.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

2010 йилда Роналдунинг ҳайкали Лондондаги Мадам Тюссо музейида пайдо бўлади. Шу тариқа у ушбу шарафга лойиқ кўрилган Стивен Жеррард, Пеле ва Дэвид Бекҳэмдан кейин тўртинчи ўйинчига айланади.

Фото: Фото: Google Images

Фото: Фото: Google Images

Криштианунинг олийжаноблигини кўрсатадиган ажойиб бир воқеа бор. Болаликда унинг Алберт Фантрау исмли дўсти бўлган, улар биргаликда «Насионал» шарафини ҳимоя қиларди. Кунлардан бир куни жамоа ўйинини кузатишга «Спортинг» скаутлари ташриф буюради. Меҳмонлар иккала футболчини ҳам кузатади, бироқ фақат бир футболчини олишларини айтади. Алберт ва Криштиану ўзини бир хил даражада кўрсатиб, иккаласи ҳам биттадан гол уради. Ўйиннинг сўнгига келганда эса Алберт бир неча ҳимоячиларни алдаб ўтади ва ўзи гол урмасдан тўпни дўстига узатади. Агентлар Роналдуни сотиб олади. Алберт эса футболчи бўлиб етишмайди ва оддий инсон сифатида ҳаёт кечиради. Бироқ Роналду унга ҳашаматли уй совға қилади ва дўстининг яхшилигига жавоб қайтаради. Ўшанда Алберт Роналдуга шундай деган экан: «Теп, сен мендан яхшироқсан».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар