• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Унинг зарбаларидан сўнг дарвозабонлар тўп қайси томонга учаётганини тушунмасди». Дунё футболи юлдузлари Алессандро дель Пьеро ҳақида

    Ўтган асрнинг 90 йилларида худди ҳозиргидек икки ҳужумчи катта саҳнага чиққанди ва даврани ҳеч кимга беришни истамасди. Булар – Роналдо ва Алессандро дель Пьеро эди. Агар бразилиялик «сўйлоқ» терма жамоа ҳамда «Барселона», «Интер», «Реал» каби клубларидаги ўйинлари билан танилган бўлса, дель Пьеро деярли бутун фаолиятини «Ювентус»да ўтказган. Алессандро айнан Турин клуби ва Италия терма жамоаси сафидаги ўйинлари орқали том маънода афсонага айланади. Жаҳон Чемпионатидан тортиб то Чемпионлар Лигасигача бўлган мусобақаларда ғолиб чиққан дель Пьеро ҳақида қанча гапирса ҳам камлик қилади. Унинг ўзи ва ўйинига эса фақат дель Пьеро даражасидаги ва у билан бирга тўп сурганларгина баҳо бериши мумкин. Қуйида таниқли (собиқ) футболчиларнинг афсонавий дель Пьеро ҳақидаги иқтибослари тақдим этилади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Ҳа, Италия чемпионати ажойиб футболчисини йўқотди. Аммо мен Сандронинг ўз танловидан мамнунлигини биламан. Барчамиз унинг қарорини ҳурмат қилишимиз керак. У шу йўлни танлади ва мен Австралиянинг (фаолиятининг сўнгида, 2012 йилда «Сидней» клубига ўтади – «Дарё») вазиятни яхши томонга ўзгартира оладиган мамлакат эканига аминман.

    Кристиан Виери

    Алессандро – авлодимизнинг кумири. Ва мен сизга аниқ айтаманки, у жарима зарбаларини мендан яхшироқ тепади. Бу шунчаки гап эмас. Мен яқин масофадан зарба беришни афзал кўраман, Але эса узоқдан зарба беради. Дель Пьеронинг зарбалари жуда ғалати йўналишда ҳаракатланади, аммо жуда тез. Унинг зарбаларидан кейин дарвозабонлар шунчаки тўп қайси томонга учаётганини тушунмасди.

    Роналдиньо

    Дель Пьеро 600 та ажойиб ўйин ўтказган. У суперпрофессионаллар даврида бутун муҳаббатини футболга берган ҳақиқий маэстродир. Мен учун Алессандро нафис футбол ва севимли жамоасига борини берган ўйинчи намунасидир.

    Йохан Кройфф

    Алессандро, сен мен ўхшашга ҳаракат қилган намуна эдинг. Сен чемпионсан ва доимо мени ҳайратлантиргансан.

    Криштиану Роналду

    Азизим Алекс, сенинг Австралияда янги саргузаштларингни бошлашингдан хабарим бор (дель Пьеро фаолиятининг сўнгида, 2012 йилда «Сидней» клубига ўтади – «Дарё»). Ҳозирда бирга босиб ўтган йўлларимиз хотирамда айланмоқда. Биз бир-биримизга қарши жуда кўп ўйин ўтказдик ва жамоаларимизнинг ҳақиқий етакчилари сифатида биз ҳар доим бир-биримизга ҳурмат-эҳтиром ҳис қилардик. Римлик сифатида баъзи учрашувларни эслашим менга азоб беради, аммо ҳеч нарса сенга бўлган муносабатни ўзгартира олмайди. Бу хайрлашувни ёзаётганимда бироз хафа бўлдим. Аммо бир нарсани биламан, сен каби чемпион ҳар доим янги чақирувларни топа олади. Сенинг турмуш тарзинг ва спортдаги ютуқларинг – дунёда италиялик спортчининг энг яхши рекламаси бўлади.

    Франческо Тотти

    Дель Пьеронинг буюк чемпион бўлишини тушунишим учун у билан 10 дақиқа суҳбатлашиш кифоя қилганди. Алекс – итальян халқига мансуб футболчи. У Пеле ёки Марадонадек бўлолмаслиги мумкин, аммо аминманки, Эйсебио, Омар Сивори ёки Ёхан Кройфф даражасидаги ўйинчига айланади.

    Жованни Трапаттони

    Болалигимда дель Пьеро кумирим бўлган. Мен ҳар доим «Ювентус»га мухлис бўлганман ва шундай бўлиб қоламан, шу боис у мен учун тарихдаги энг буюк футболчилардан биридир. Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам. Алессандронинг ўйинини тўхтовсиз томоша қилиш мумкин. Дель Пьеро –футболимизнинг ҳақиқий хазинаси.

    Марко Верратти

    Дель Пьеро каби ўйинчилар 150 йилда бир марта туғилади. Клубимизнинг ҳар бир кейинги «ўнинчи рақами» олдин ким бу рақамда ўйнаганини билиши ва Алекс «Ювентус»да намойиш этган даражага мос келиши керак.

    Жанлуижи Буффон

    Мен учун дель Пьеро жамоамизнинг энг муҳим ўйинчиси ҳисобланади. У «Ювентус»нинг ҳақиқий рамзидир, мен у билан бирга ўйнаш шарафидан жуда фахрланаман.

    Давид Трезеге

    Аввало, Але менинг кумирим бўлганини айтмоқчиман. Болалигимда доимо у ўйнаган жамоалар либосларини сотиб олардим. У «Ювентус», Италия ва бутун футбол оламига жуда кўп нарса берган профессионал намунасидир. Ва у Мальдини ёки Роналдодан асло қолишмайди.

    Алешандре Пато

    Дель Пьеро – бу буюк спортчи, Италия ва Европа тарихидаги энг зўрларидан бири. Унинг ўйинини кўриш мен учун ҳар доим ёқимли бўлган. Бизнинг у билан футбол йўлларимиз жуда ўхшаш.

    Рауль

    Дель Пьеро – «Ювентус» ва Италия тарихидаги энг яхши футболчилардан бири. У ўз ўйинининг гўзаллиги ва поклиги туфайли миллионлаб футбол мухлислари орасида шуҳрат қозонган.

    Лионель Месси

    Мавзуга доир:

    • «У ҳақида ёзманг, унга таъриф берманг. Шунчаки унинг ўйинини томоша қилинг». Дунё футбол юлдузлари 33 ёшни қарши олган Лионель Месси ҳақида
    • «Менга Зидан ва 10 та тахта беринг, сизга Чемпионлар Лигаси кубогини олиб бераман». Дунё футбол юлдузлари 48 ёшни қарши олган Зинедин Зидан ҳақида
    • «Унинг ўйинидан завқ олмаслик — жиноят». Дунё футболи юлдузлари бразилиялик «сеҳргар» Роналдиньо ҳақида

    17.02.2021, 10:01   Изоҳ (0)   13869
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сҳемпионлар Лигаси. Салоҳ ва Маненинг голлари «Ливерпуль»га «Лейпциг» устидан ғалаба келтирди

    17.02.2021, 02:59

    Коллинадан Чақиргача. XXI асрнинг энг яхши футбол ҳакамлари аниқланди

    16.02.2021, 23:12

    «Бавария», «Реал», «Ал-Аҳли». XXI асрда энг кўп соврин ютган футбол клублари

    16.02.2021, 22:02

    Давид Алаба 13 йиллик фаолиятдан сўнг «Бавария»ни тарк этишини маълум қилди

    16.02.2021, 21:01

    Моуриньо энг яхши, Гвардиола топ-3 ликда ҳам йўқ. XXI асрнинг энг яхши мураббийлари аниқланди

    16.02.2021, 19:37

    Зўрларнинг зўри. Футбол тарихидаги энг таниқли ўнинчи рақамлар ҳақида

    16.02.2021, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Аёли ва отасини тупроққа қўйган, тақиқларга учраган “Хоразм булбули” Оғабек Собиров 53 ёшда 

    Маданият | 26 июн, 12:59

    “Манчестер Сити” футболчиси 2-3 ҳафтага сафдан чиқди

    Спорт | 26 июн, 12:40

    Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган — Пенсия жамғармаси

    Ўзбекистон | 26 июн, 12:38

    Трамп НАТОнинг мудофаа харажатини оширишини “катта ғалаба” деб атади

    Дунё | 26 июн, 12:26

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга боради

    Ўзбекистон | 26 июн, 12:21

    Антикоррупция агентлиги Қашқадарё мактабларига кўмир етказиш бўйича ўтказилган тендерни ноқонуний деб топганди. Аммо бошқарма ўз билганидан қолмаяпти

    Ўзбекистон | 26 июн, 12:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.