Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) XXI асрнинг энг яхши футбол ҳакамлари рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, ҳозирда фаолиятини давом эттираётган германиялик ҳакам Феликс Брих 141 балл билан биринчи ўринни олди. Ундан бир балл кам жамғарган туркиялик Жюнейт Чақир иккинчи бўлди. Англиялик собиқ ҳакам Ҳовард Уэбб эса кучли учликдан жой олди.
Ўзбекистонлик собиқ ҳакам Равшан Эрматов топ-20 таликдан жой ололмади.
Топ-15 лик билан танишинг:
1. Феликс Брих (Германия) — 141 балл.
2. Жюнейт Чақир (Туркия) — 140.
3. Ҳовард Уэбб (Англия) — 137.
4. Маркус Мерк (Германия) — 135.
5. Бьорн Куйперс (Нидерландия) — 133.
6. Никола Рицсоли (Италия) — 121.
7. Оскар Руис (Колумбия) — 104.
8-10. Массимо Бузакка (Швейцария) — 96.
8-10. Хорхе Ларрионда (Уругвай) — 96.
8-10. Любош Михель (Словакия) — 96.
11. Пьерлуижи Коллина (Италия) — 94.
12. Нестор Питана (Аргентина) — 88.
13. Ким Милтон Нильсен (Дания) — 84.
14. Франк де Блекере (Бельгия) — 82.
15. Виктор Кашшаи (Венгрия) — 81.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)