Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент– Франкфурт–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозлар тиклангани ҳақида эълон қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, қатновлар 4 ва 18 март кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

  • Тошкент–Франкфурт: учиш – 06:15, қўниш – 09:05;
  • Франкфурт–Тошкент: учиш — 11:05, қўниш – 21:20.
Авиачипталарни компаниянинг веб-сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиали ёки агентларнинг офисларидан сотиб олиш мумкинлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Германия билан авиарейсларни тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов 11 февраль куни бекор қилинганди.

Бундан аввал Тошкент–Нур-Султон–Тошкент йўналишида авиарейслар сони кўпайтирилиши, Эроннинг Iran Aseman Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқчилиги ҳамда Фарғона ва Урганч ўртасида авиақатнов йўлга қўйилиши ҳақида хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди