• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2020 йилда қанча мансабдор коррупциявий жиноят содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортилгани маълум қилинди

    Ўзбекистонда 2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 1 723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қайд этилишича, ўтган йилларда очилмай қолган 1 125 та жиноят фош этилиб, қидирувда бўлган 2 446 нафар шахс ушланган.

    Бевосита прокуратура органлари томонидан 10 372 та жиноят иши юзасидан тергов ўтказилиб, 6 100 нафар шахсга нисбатан 3 903 та жиноят иши судларга юборилган, жиноят оқибатида етказилган 622,2 миллиард сўмлик зарар айбланувчилардан ундирилган. Прокурорлар ташаббуси билан 57 нафар шахс оқланган.

    Хорижий давлатларга айбланувчиларни экстрадиция қилиш ҳақида 194 та илтимоснома юборилиб, 155 нафар шахс Ўзбекистонга этап қилинган.

    Шунингдек, 2020 йилда 151 минг 266 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланган. 34 482 та қонунга зид ҳуқуқий ҳужжатлар қонунга мувофиқлаштирилган. Аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан 18 988 та тақдимнома киритилди, судларга 305 миллиард сўм зарарни ундириш ҳақида 9 779 та ариза берилди. Прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида жами 736 миллиард сўм зарар ундирилиши таъминланган.

    Бундан ташқари, 150 мингдан зиёд ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланиб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 504 нафар аёлга арзон уй-жой ажратилишида амалий ёрдам берилган. 4 минг 397 нафар тадбиркорга кредит, 965 нафарига ер майдони, 249 нафарига бино ажратилишида, 3 минг 675 нафарига коммуникация тармоқларига уланишида ҳамда 2 минг 729 нафарига лицензия ва рухсатномалар олишда амалий кўмак берилган.

    Аввалроқ Ўзбекистон коррупция даражаси бўйича Transparency International 2020 йилги рейтингида ўз ўрнини 7 поғонага яхшилаб, 180 та давлат орасида 146-ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилган эди.

    Адлия вазири иштирокида 15 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида Русланбек Давлетов коррупция масаласи 2020 йилда ҳам энг кўп муҳокама қилинган масалалардан бири бўлгани, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсизлик ошиб, нафрат ўсганини айтганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда сўнгги икки йил ичида коррупцион жиноятлар оқибатида жами 371 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган

    16.02.2021, 20:34   Изоҳ (0)   19158
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Оилада ёлғиз ўғил фарзанд бўлганларга туғилиб ўсган ҳудудида хизмат қилиш ҳуқуқи берилди» — Мудофаа вазирлиги

    16.02.2021, 20:09

    ТИВ ўзбекистонлик талабаларнинг Россияга киришига қўйилган чеклов бекор қилинмагани ҳақида огоҳлантирди

    16.02.2021, 19:57

    Янгийўлда ҳомиладор аёлни боғлаб қўйиб, босқинчилик уюштирган 5 киши қўлга олинди

    16.02.2021, 19:33

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    16.02.2021, 19:10

    Давлат солиқ қўмитаси «нақдлаштирувчилар» билан алоқада бўлган компанияларга оид вазиятга ойдинлик киритди

    16.02.2021, 18:34

    Аҳолининг қарз юки даражаси иқтисодий кўрсаткичларга зид — Марказий банк

    16.02.2021, 17:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.