Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент– Франкфурт–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозлар тиклангани ҳақида эълон қилди.
Қайд этилишича, қатновлар 4 ва 18 март кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
- Тошкент–Франкфурт: учиш – 06:15, қўниш – 09:05;
- Франкфурт–Тошкент: учиш — 11:05, қўниш – 21:20.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Германия билан авиарейсларни тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов 11 февраль куни бекор қилинганди.
Бундан аввал Тошкент–Нур-Султон–Тошкент йўналишида авиарейслар сони кўпайтирилиши, Эроннинг Iran Aseman Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқчилиги ҳамда Фарғона ва Урганч ўртасида авиақатнов йўлга қўйилиши ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)