Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Оскар» мукофоти соҳибаси Женнифер Лоуренс «Тепага қарама» фильмини суратга олиш вақтида шишанинг портлаши оқибатида жароҳат олди — актрисанинг қовоғи тилинган, деб хабар беради «Film.ru».

Фото: «Film.ru»

Фото: «Film.ru»

Маълум қилинишича, Лоуренс Тимоти Шаламе билан саҳнада суратга тушган. Сюжет бўйича қаҳрамонлар ресторанда дераза ойнасининг портлаши гувоҳига айланиши керак эди. Бахтсиз ҳодиса туфайли шиша парчаларидан бири Женнифернинг кўз соҳаси атрофига шикаст етказган. Суратга олиш ишлари вақтинча тўхтатилган. Манбаларнинг сўзларига кўра, жароҳат «у қадар чуқур эмас».

«Тепага қарама» фильми Ерга метеорит яқинлашиб келаётгани ҳақида жамоатчиликни огоҳлантиришга уринган икки астроном (Лоуренс ва Леонардо ДиКаприо) ҳақида. Жамоатчилик, ҳатто АҚШ президенти ҳам (Мерил Стрип) олимларнинг далилларини тинглашдан бош тортгани сабаб вазият янада мураккаблашади.

Картина режиссёри ва сценарийси устида Адам МакКей («Ҳокимият» фильми) иш олиб бормоқда. Актёрлар таркибидан Кейт Бланшетт, Крис Эванс, Жон Хилл, Роб Морган, Рон Перлман, Ариана Гранде ва бошқалар ўрин олган. Netflix’даги премьераси 2021 йил охирларига режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Human.uz” журналистлари қўлга олинди
Маҳаллий
Мирзиёев: Ўзбекистон—Қирғизистон ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар муваффақияти транспорт соҳасидаги ҳамкорлик самарадорлигига боғлиқ
Иқтисодиёт
Ўзбекистон ҳудудларининг гидроэнергетика рейтинги: мамлакатда сувдан энергия олиш имкониятлари қандай?