• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўша куни ҳайдовчимнинг ёнида бўлганимда ҳам барибир у айбдор бўларди-ку». Косон ҳокими хизмат автомобили билан боғлиқ ЙТҲ ҳақида гапирди

    Косон тумани ҳокими Асрол Бойқараев Captiva русумли 70 027 КАА хизмат автомобили билан боғлиқ ЙТҲ ҳақида гапириб, рулда ўзи ёки ўғли бўлган деган фаразларни рад этди. Бу ҳақда ҳоким иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Асрол Бойқараев.

    Асрол Бойқараев.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 7 февраль куни Косон тумани ҳокимлиги шу каби саволларга жавоб бериш ҳамда туманда бўлаётган ўзгаришлардан журналист ва блогерларни хабардор қилиш мақсадида пресс-тур ташкил қилган.

    Фото: «Дарё»

    Ҳоким Асрол Бойқараев «Дарё» мухбирининг «Хизмат автомобилингиз билан боғлиқ ЙТҲ ҳақидаги хабарларда машина бошқарувида ўзингиз ёки ўғлингиз бўлгани айтилди. Бу ҳақда хабар берган нашр ҳам ЙТҲ оқибатида вафот этган фуқаро яқинларига таяниб, шуни ёзди. Хўш, машина рулида сиз ёки ўғлингиз бўлгани ҳақидаги фаразлар қай даражада тўғри?» деган саволига жавоб берар экан, бу фаразлар нотўғрилигини айтди.

    «Ўзи бир нафар ўғлим бор. Ҳали мактаб ёшида ва Тошкент шаҳридаги мактабда таҳсил олади. Қолган фарзандларим эса қиз болалар. Косондаги хизмат уйида оилам билан яшайман. Фарзандларим ўқишда бўлгани сабаб Тошкентдан Косонга келмаган ҳам. Яъни машинани ўғлим бошқаргани ҳақидаги гап нотўғри», — деди ҳоким Асрол Бойқараев.

    Туман ҳокими ЙТҲ содир бўлган кун ва вақтда — 2020 йил 12 декабрда туман прокурори, ИИБ бошлиғи ва солиқ раҳбари иштирокида 23 нафар ММТП раҳбарлари билан йиғилиш ўтказаётган бўлганини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрамидан бир кун олдин — 2020 йил 12 декабрь куни тўртта сектор раҳбарлари 23 та ММТП раислари билан йиғилиш ўтказаётгандик. Шу пайт ёрдамчим келиб, хизмат автомобилимда ЙТҲ содир бўлганини айтди. Нима бўлган экан деб сўраганимда, бир одамни сал туртиб юборибди деди. Шу пайт ИИБ бошлиғини воқеа жойига юбориб, нима бўлганини батафсил ўрганишини сўрадим. ИИБ бошлиғи воқеа жойига бориб, ЙТҲда 60 ёшли фуқаро вафот этганини, аммо ҳали шахсини аниқлаштирмаганини хабар берди. Тезда кимлигини билдик. Кейин билсак, фуқаро ЙТҲ оқибатида воқеа жойида вафот этган экан. Қишлоқ хўжалиги байрами ўтгач, марҳумнинг уйига таъзияга бордик. Уйдагиларига ҳамдардлик билдириб, ҳайдовчим айби билан содир бўлган ЙТҲ учун узр сўрадим. Тўғриси, барчамиз рулда юрамиз. Бундай фалокатлар содир бўлмайди деб олдиндан айтиш қийин. Шунингдек, ҳеч ким бундай воқеа бўлсин, демайди», — деди Асрол Бойқараев.

    Туман ҳокими ЙТҲ содир бўлган пайтда хизмат автомобилида бўлганда фуқарога, албатта, биринчи ёрдам кўрсатган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.

    «ЙТҲ содир бўлган пайтда мен автомобилда бўлмаганман. Кўпчилик ҳокимнинг ўзи ўша ерда бўлган ва қочиб кетган деган гапни айтяпти. Агар ўша куни машинамда бўлганимда фуқарога, албатта, биринчи ёрдамни кўрсатардим. Қолаверса, машинада бўлган бўлсам, бор эдим десам ҳам барибир рулда ўтирган одам айбдор бўлар эди-ку. Нега энди машинада бўла туриб, буни яширишим мумкин», — деди Асрол Бойқараев.

    Фото: «Дарё»

    Ҳоким Асрол Бойқараев ЙТҲ қандай содир бўлганини ҳам айтиб ўтди.

    «Билишимизча, марҳум тез ёрдам машинасини ҳайдаган. Шу йили нафақага чиқиши керак экан. Айтилишича, у ўша куни ‘бордюръдан сакраб ўтган, машина эса бу ёқдан борган, натижада фуқарони уриб юборган», — деди ҳоким.

    Эслатиб ўтамиз, Косон тумани ҳокими Асрол Бойқараев ёки унинг ўғли бошқаргани айтилган Captiva 60 ёшли фуқарони уриб юборгани, ЙТҲ оқибатида фуқаро воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Қашқадарё вилоят ИИБ берган маълумотда ҳокимнинг 70 027 КАА давлат рақам белгили Captiva’си иштирокидаги ЙТҲ 2020 йилнинг 12 декабрь куни содир бўлгани, ЙТҲ содир бўлган пайтда автомобилни ҳоким ўринбосарининг ҳайдовчиси Раҳим Жўраев бошқаргани ёзилганди.

    Воқеа юз берган жойда бўлган гувоҳлар эса ЙТҲ кечки соат 20:00 атрофида содир этилганини айтиб, автоҳалокат содир этилган 70 027 КАА давлат рақамли Captiva ичида туман ҳокими, хотини ва қизи бўлганини билдирганди. Шу воқеадан сўнг ҳокимнинг ҳайдовчиси алмаштирилган. Айб Раҳим Жўраевнинг зиммасига юкланган, у эса айбсизлигини таъкидлаган.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Косон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилшод Набиев эса мазкур воқеага муносабат билдириб, «Ҳокимнинг шу пайтга қадар автомобиль бошқарганини кўрмаганман. Ўша куни ҳам рулда ўзи бўлган, деган гапга қўшилмайман. Ҳоким ҳам мазкур хабарни рад этиб, ўша воқеа содир бўлганини ўзи ҳам кейинчалик эшитганини айтди», деганди.

    Мавзуга доир: Косон ҳокими одам ўлимига сабабчи бўлган хизмат автомобилини алмаштиришга қарор қилди

    07.02.2021, 21:15   Изоҳ (0)   62185
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов лавозимидан озод этилди

    07.02.2021, 20:36

    Ўзбекистонда 8 февраль куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    07.02.2021, 19:16

    Фарғонада аёлдан собиқ эрига 7 млн сўм компенсация ва уй-жойнинг тенг ярми ундирилди

    07.02.2021, 18:36

    Самарқандда дарс пайтида оёғини парта устига қўйиб ўтирган мактаб ўқувчиларининг ота-оналари жаримага тортилди

    07.02.2021, 17:35

    Фарғонада отасининг уйидан 1,9 минг доллар ва 3 млн сўм ўғирлаган ўғилга жиноят иши қўзғатилди

    07.02.2021, 17:14

    Nukus City қурилишида қарийб 250 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

    07.02.2021, 16:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Заковат” III Осиё очиқ чемпионати: 200 миллион сўм ўз эгаларини топди

    Ўзбекистон | 18 август, 21:00

    Минглаб фаластинликлар Исроилнинг бомбардимонларидан қўрқиб, Ғазо шаҳрини тарк этяпти

    Дунё | 18 август, 20:50

    Трампнинг рейтинги Путин билан ўтказилган музокаралардан сўнг кўтарилди

    Дунё | 18 август, 20:30

    ИИО ходимлари билан жанжаллашган 2005 йилда туғилган фуқаро жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 18 август, 20:20

    Ҳар ким қила олади: 56 ёшли Женнифер Лопес нима учун 30 ёшдек кўринади?

    Шоу-бизнес | 18 август, 20:10

    “Университет талабани кучли қилади ёки синдиради” — 6 тилни биладиган дастурчи Нодирабегим Мусаева билан суҳбат (фото)

    Ўзбекистон | 18 август, 19:30

    Қайси ҳудудларда қурилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари солиқдан энг кўп қарздорлиги очиқланди

    Иқтисодиёт | 18 август, 20:00

    Шавкат Мирзиёев янги қурилган Миллий футбол марказини бориб кўрди

    Ўзбекистон | 18 август, 19:47

    Трамп Путиннинг талабларини эшитгач, музокаралардан чиқишга тайёр бўлган — ОАВ

    Дунё | 18 август, 19:46

    Интерпол халқаро қидирувида бўлган ўзбекистонлик Таиланддан топилди

    Ўзбекистон | 18 август, 19:30

    Россиялик тадбиркор “Аляскадаги учрашув” брендини рўйхатдан ўтказмоқчи

    Дунё | 18 август, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.