Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов лавозимидан озод этилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz» Бош прокуратурага таяниб.
«У ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод қилинди ва Бухоро вилояти кадрлар ихтиёрида», — дейилади хабарда ва Жасур Фозилов вақтинчалик ишламаётгани таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, 11 декабрда Жасур Фозилов Шавкат Мирзиёев ва Президент администрацияси раҳбарига видеомурожаат йўллаб, унда бош прокурорга алоқадор бўлган Mustahkam Qurilish Development қурилиш компанияси вакилини сўроқ қилишга чақириши ортидан унга нисбатан хизмат текшируви олиб борилаётгани, унинг якунлари бўйича қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда бунинг учун жавоб беришга тайёрлигини айтган.
14 декабрь куни Жасур Фозиловнинг важларини синчковлик билан ҳар томонлама ва холисона ўрганиш мақсадида Республика идоралараро комиссияси тузилган, ўрганиш натижаларига кўра, Жасур Фозилов 20 декабрь куни ўз лавозимига тикланганди.
Шу билан бирга, ишига қайтган Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун унга нисбатан ҳайфсан эълон қилинган. Шунга қарамай у «текширув натижасидан қаноатланган».
Мавзуга доир: Маҳмуд Истамов Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланди
Изоҳ (0)