Ижтимоий тармоқларда дарс вақтида уч нафар ўқувчининг мактаб синф хонасида оёғини парта устига қўйиб, ахлоқсизлик қилгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ахлоқсизликлар Самарқанд вилоятидаги 77-мактабнинг 9-синф ўқувчилари томонидан содир этилганлиги аниқланди.
Ушбу ўқувчилар ота-оналари билан биргаликда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия аъзолари иштирокидаги мажлисга чақирилган. Ота-оналар фарзанд тарбиясига эътиборсиз бўлгани учун узр сўраган. Ўқувчилар ахлоқсиз хатти-ҳаракатлари учун пушаймон эканлигини билдирган.
Мактаб ички тартиб-қоидалари ҳамда ўқувчи этикасига риоя қилмаган уч нафар ўқувчининг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) мувофиқ жарима жазоси қўлланилган.
Изоҳ (0)