Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятининг Қува туманига янги ҳоким тайинланди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

6 февраль куни халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров раҳбарлигида ўтган сессияда ташкилий масала кўрилиб, Ҳалимжон Умаров Қува тумани ҳокими этиб тайинланган. Ушбу тайинловга қадар Ҳалимжон Умаров вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Ҳалимжон Умаров 2006—2018 йилларда Тошлоқ, 2018—2019 йилларда Қува тумани ҳокими бўлган.

Шунингдек, Қува тумани Ички ишлар бўлими раҳбари ҳам ўзгарди. Майор Ислом Ҳусанов Қува тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган.

Тайинловга қадар Ислом Ҳусанов Тошлоқ тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Маълумот учун, Қува туманининг тўртта сектор раҳбари — ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи ва туман солиқ инспекцияси раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида лавозимидан озод этилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади