• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сайловолди жараёнларда катта-катта ваъдалар берган партия раҳбарлари қаерда? Партия раҳбарлари жавоб беради

    Ўзбекистонда 2019 йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови бўлиб ўтган эди. Сайловолди жараёнларда жуда фаол бўлиб кўринган партия раҳбарлари сайловдан сўнг ижтимоий фаоллиги сусайиб қолгандек кўринмоқда. «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов партия раҳбарларининг ижтимоий фаоллиги, хусусан, воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдириб бориш кескин камайиб кетгани хусусида улардан қисқача интервью олди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Партиялар сайловолди жараёнида дўмбирани олиб, тарақа-туруқ қилиб юрган бўлса, эндиликда амалий иш билан шуғулланяпти.

    Имкон борича, нима иш қилинётгани ва нималарга эришилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда ёритиб боришга ҳаракат қилинмоқда. Партиямизнинг сайти ва ижтимоий тармоқларда каналлари бор. Медиа режа бўйича сайловчиларимизга олиб борилаётган ишлар хусусида ахборот бериб бормоқдамиз.

    Мамлакат бўйича 22 та округдан сайланган бўлсак, ҳар ойда бутун республика бўйича бўлмаса ҳам, ўзимизнинг округларга бориб ишлаяпмиз. Шунинг учун биз қилаётган ишлар халққа ва ОАВга кам кўринаётгандек.

    Улуғбек Иноятов, Халқ демократик партияси марказий кенгаши раиси

    Мавзуга доир:

    • ХДП раиси 5 кишидан иборат оилага 1 ойда 2,5 млн сўм етиши ҳақидаги фикрини ўзгартирмади (видео)
    • ЎзХДП депутатлари махсус хизмат машиналарига йўл бермаганлик учун жарималар миқдори оширилишига қаршилигини билдирди
    • ХДП Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга таҳдидини халқ ва давлатга ҳурматсизлик деб атади. «Миллий тикланиш» эса аудиоёзув ҳақиқийлиги исботланмагунча унга муносабат билдиришдан бош тортди
    • Монополия халққа жабр етказмаслиги керак
    • ХДП: Пул ҳуқуқдан устун қўйилмаслиги шарт
    • Мардикор бозоридаги аёл. Уни ким ҳимоя қилади?
    • «Кун кўриш эмас, яшаш муҳим». ЎзХДП нимани таклиф қиляпти?

    Партия раҳбари сифатида фаолият бошлаганимга ҳали ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ. Сизни ҳар қандай соҳада мувафаққиятга эришишингиз шу фаолиятдаги ишингизнинг ижобий динамикасига боғлиқ. Агар ижобий динамикага қараб ҳаракат қилмайдиган бўлсангиз, демак сизнинг ишингиз натижаси кўринмайди. Айтайлик, мени лавозимга муносиб кўрган марказий кенгаш, депутатлар ва умуман, партиядошлар олдида ижобий динамика билан кетмайдиган бўлсам, мен ўзимнинг обрўмни йўқотиб қўяман. Биласиз, обрў йиллаб мисқоллаб йиғилади. Уни бир кунда йўқотиб қўйишни хоҳламайман. Менинг эътиқодим табиатни ўрганиш, табиатни асраш, бундан бошқа нарса эмас. Ҳаракат қиламанки, ишларимиз ижобий динамикада кетади.

    Комилжон Тожибоев, Ўзбекистон Экологик партияси марказий кенгаши раиси

    Мавзуга доир:

    • Экопартия вакили Россия дарёларининг бир қисмини Оролга қуйишни таклиф қилди
    • Оролга ажратилган пуллар қаерда? — Борий Алихонов билан суҳбат
    • Резонанс: Экопартия нега АЭС қурилишини ёқламоқда? (видео)
    • Видео: Экологик партия аъзоси Тошкентга келаётган вилоятликларнинг ўз ҳудудидаги инспектор рўйхатидан ўтишини таклиф қилди

    Сайловолди жараёни – талабчанликни оширадиган пайт. Сайловга яқин қолгач ҳамма бор кучи билан кўпроқ овоз олишга ҳаракат қилади. Керак бўлса, ваъдалар, ҳар хил ҳолатларга муносабатлар берилади.

    Аслида кўп ҳолатларга биз муносабат билдириб боряпмиз, муносабат бор. Депутатлар фаоллигини ошириш учун барибир озроқ вақт керак. Раис сифатида керакли жойда керакли тарзда фикрларимизни билдириб боряпмиз.

    Мақтанишдан йироқмиз, лекин бир нарсани тан олиб айтиш керак: олдинги даража билан ҳозирги даражани солиштирадиган бўлса, бизнинг депутатлар эътибори кучлироқ. Масалан, илгари бирорта депутат ўз фикрини билдириб ўтирмас эди, бор бўлса ҳам жуда оз эди. Ҳозир эса нафақат бизнинг партия депутатлари, балки бошқа партия депутатлари ҳам ҳар томонлама жуда фаол: қилаётган иши билан ҳам, билдираётган фикрлари билан ҳам. Назаримда, бу жиҳатдан партиялар ўсганини барча тан олса керак. ОАВлари билан ҳамкорлик бўлгани, улар эркин бўлгани сабабли бизнинг мана шундай очиқ гаплашишга имконимиз бўляпти.

    Актам Хаитов, O‘zLiDeP марказий кенгаши раиси

    Мавзуга доир:

    • Актам Ҳайитов: «Ўзбекистон парламенти тарихида Конституцияга зид қонунлар қабул қилинмаган»
    • «Биз жуда кўп гўшт еяпмиз». Ўзбекистон фермерлар кенгаши раиси Актам Ҳайитов гўшт нархи ошишига изоҳ берди
    • O‘zLiDeP етакчиси: Мухолифатчи партия шаклланиши учун вақт, сабаб ва омиллар керак
    • O‘zLiDeP вакили: «Метро қурилишидаги фожиа учун мутасаддилар халқдан узр сўрасин»
    • ХДП ва O‘zLiDeP «Лукойл» амалдорининг ишчиларни ҳақорат қилгани акс этган видеога муносабат билдирди
    • O‘zLiDeP раиси Актам Ҳайитов — партиянинг қанчалик эркинлиги, қайси блогерларни ўқиши ва, албатта, гўшт ҳақида (видео)
    • Солиқ, божхона ва банк: O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раисидан 21 та таклиф

    Бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам барча соҳалар каби, қайсидир маънода, партиялар фаолиятига ҳам таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Аввалгига ўхшаб катта мажлислар, ОАВ билан ишлаш ҳам чегараланган. Лекин шуни айтиб ўтишим керакки, бошқа партияларни билмадим, «Адолат» социал-демократик партиясига раис сифатида яқинда сайланган бўлишимга қарамай, шу нарсани гувоҳи бўлиб турибманки, иш жараёни авваллари қандай кетган бўлса, шундай давом эттиришга ҳаракат қилинмоқда. Ўша масалалар, ўша жараёнларни амалга ошириш бўйича ишлар кетмоқда.

    Қилинаётган ишларни PR қилиш, ОАВга олиб чиқишда баъзи бир камчиликлар бўлиши мумкин ва мен буни табиий жараён деб ўйлайман. Биринчи имконият бўлиши билан ҳозир партияларнинг сусткашлиги ҳақидаги фикрларни бир четга суриб қўядиган фаолият бошланиб кетади».

    Баҳром Абдуҳалимов, «Адолат» социал-демократик партияси марказий кенгаши раиси

    Мавзуга доир:

    • «У йигит нега 15 кунга қамалди — тушунганим йўқ. Халқ ҳам билмайди». «Адолат» партияси раҳбари — Абдуллоҳ Тоҳиров воқеаси ҳақида
    • Судлар одамларни сарсон қилишига чек қўйилади
    • «Адолат» СДПдан депутатликка номзодлар ижтимоий давлат қуриш ниятида
    • «Адолат» партияси «Лукойл» амалдорининг ишчиларни ҳақорат қилган видеога муносабат билдирди
    • «Адолат» СДП «прописка» масаласини қайта кўриб чиқмоқда
    • «Адолат» СДП: Шифокорлардан қўлингни торт

    Сайловолди жараёнларни сайловдан кейин ҳам ана шундай давом этишига имконият йўқ. Чунки сайлов пайти ўз номи билан жуда кучли рақобат, яъни бутун ҳаркатлар мақсадга йўналтирилган қисқа бир давр. У пайтда ҳамма кескин фаоллашди. Журналистлар ҳам, партиялар ҳам ўша пайтда жуда фаол бўлади ва худди шундай ҳаракатнинг беш йил давом этиши бу имконсиз. Ҳам моддий нуқтаи назардан, ҳам ижтимоий нуқтаи назардан бу нарсани таъминлаб бўлмайди.

    Сайловчиларнинг норозилиги бу аввалдан йиғилиб қолган норозиликлар билан боғлиқ. Жамоатчиликнинг партиялардан норози бўлишига асос бор. Чунки партиялар ўтган даврда етарли даражада фаол бўлмаган, сайловчиларни электоратини оқламаган. Мана шу кайфият ҳануз сақланиб турибди ва ишончим комилки, биз буни қисқа муддат ичида ҳал қила олмаймиз. Одамларнинг ишончини қозониш осон иш эмас. Сайловдан кейинги қисқа бир давр учун фаолиятимизга баҳо берсак, «яхши»дан пастроқ деб баҳо берган бўлардик. Лекин ҳаракатларимиз давом этмоқда.

    Сайловдан кейин ишлаш керак. Агар ишламасдан яна фаоллашиб баёнотлар билан юраверадиган бўлсак, натижа қилолмай қоламиз. Бизнинг сайловчиларга берган ваъдаларимиз бор. Бу ваъдаларни бажариш қуруқ гаплардан иборат бўлмаслиги керак. Уларни натижага айлантиришимиз керак. Натижага айлантириш осон иш эмас. Шунинг учун биз бугунги кунда тинганимиз йўқ, ҳаркатдамиз. Барча фаолиятимиз натижаларини эълон қилишга қаратилган. Натижа фақатгина ОАВдаги баёнот билан ёки ижтимоий тармоқлардаги ҳаракат билан кўринмайди. Натижага эришиб сайловчиларнинг ишончини оқлаш йўлида тиним билмай ҳаракат қилмоқдамиз.

    Алишер Қодиров, «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси

    Мавзуга доир:

    • «Миллий тикланиш» демократик партияси вакили Ўзбекистонда жиноят кодексини янада либераллаштиришни таклиф этди
    • Ўзбекистонда «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун қабул қилиш таклиф этилди
    • «Миллий тикланиш» партияси раҳбари: «ЕОИИни иккинчи СССР деса ҳам бўлади. Биз бундай иттифоқларга киришга мутлақо қаршимиз»
    • «Миллий тикланиш» демократик партияси ишончингизни оқлайди
    • Участка нозири ва прокурорга ҳамма нарса мумкин(ми)?
    • «Миллий тикланиш» партияси раҳбари: Ўзини ҳурмат қилган одам 50 доллар тежаш учун 50 даража совуқда автобусда хорижга кетмайди

    Мавзуга доир:

    • «Буни алоҳида тушунтиришга асос йўқ». Мирзо-Улуғбек Абдусаломов янги сайлов натижалари эскиси билан деярли бир хил бўлиб қолгани юзасидан гапирди
    • Ўзбекистон партиялари Юнусобод метроси қурилишидаги фожиаси юзасидан обдон текширув ўтказишни талаб қилди
    • Ўзбекистондаги 4 та партия ЕОИИга аъзоликни ёқлашини яна бир бор тасдиқлади
    • «Бу — янгиланаётган Ўзбекистоннинг янги парламенти эмас. Бу — эски почерк»
    • Янги Ўзбекистоннинг янги парламентидан нималар кутиш керак? Эксперт Баҳром Ражабовнинг прогнозлари

    01.02.2021, 08:50   Изоҳ (0)   31542
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вазирлик университет ректорига 8 нафар талабани магистратурага қабул қилиш бўйича топшириқ берди. Бироқ топшириғи қонунийлигини асослай олмади

    31.01.2021, 23:57

    Юнусободда ишчилар дарахтлар атрофини бетонлаб ташлади

    31.01.2021, 23:36

    Ўзбекистонда COVID-19’га қарши вакцина синовида иштирок этадиганлар сони қарийб икки баравар оширилди

    31.01.2021, 23:15

    Шавкат Мирзиёев: «2021 йилда ‘Бир миллион дастурчи’ лойиҳаси доирасида 105 минг нафар ёш IT-технологиялар бўйича онлайн ўқитилади»

    31.01.2021, 22:59

    Қарши туман ҳокимининг хизмат хонасида мурожаатчи аёлларни «разбор» қилгани айтилган аёл журналист экани, шу ҳаракати сабаб ишдан бўшатилгани маълум қилинди

    31.01.2021, 22:17

    «Бизга нефть беринг, ишлашни хоҳлаймиз». Фарғонадаги завод ишчилари ишсиз қолаётганини айтмоқда

    31.01.2021, 21:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31

    АҚШ ва Хитой савдосидаги ўсиш божлар туфайли пасайгани маълум қилинди 

    Дунё | 14 июл, 21:20

    Иссиқда қайси егуликларни етказиб бериш хизмати орқали буюртма бериб бўлмайди?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 20:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.