• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Вазирлик университет ректорига 8 нафар талабани магистратурага қабул қилиш бўйича топшириқ берди. Бироқ топшириғи қонунийлигини асослай олмади

    Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов Қарши давлат университети ректорига бакалавр дипломига эга 8 нафар талабани магистратурага қабул қилиш ҳақида топшириқ берди. Бироқ вазирлик ушбу топшириқ қонуний эканлигини асослай олмади, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Зарина Итолмасова.

    Зарина Итолмасова.
    Фото: «Дарё»

    Вазирликнинг ушбу топшириғи сабаб адолатсизликка учраганини айтаётган университет талабаси Зарина Итолмасова масъулларга бунинг изоҳини сўраб, қайта-қайта мурожаат қилганини, бироқ асосли жавоб эшитмаганини билдирди.

    «2020 йил Қарши давлат университетининг хорижий тиллар факультетини тамомлаб, бакалавр дипломини олдим ва шу йили магистратурага ҳужжат топширдим. Тестдан 179,11 балл олиб, йиқилганлар орасида учинчиликни эгалладим. Мутахассислик фанимдан 55 фоиздан юқори балл тўплаганим учун ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилганидек, қўшимча контракт учун ҳужжат топширдим. Йиқилганлар орасида мендан юқорида турган икки нафар талабанинг балли менинг баллимга нисбатан юқори бўлгани учун баллар кетма-кетлигига кўра улар қабул қилинди. Шундан сўнг келаси йил топшираман деб, тайёргарликни бошлаб юбордим.

    Кейинчалик эшитсам, бизнинг йўналишимиз бўйича яна 2 та қўшимча ўрин берилган. Тезда университетга етиб бордим ва қўшимча ўрин берилганини, мен рўйхат бошида турганимни айтдим. Билсам, мендан паст балл тўплаган ва балли етмай йиқилганлар рўйхатида ҳам энг қуйида турган талабалар қабул қилинган. Университет ректорига учрашиб, адолатсизлик бўлганини айтдим. Ректор қўшимча ўринга кириши лозим бўлган талабалар исм-шарифи билан вазирликдан айтилганини, шунинг учун бошқа талабалар қабул қилинганини билдирди. Вазирликка мурожаат қилдик. Улар эса университетга хат юбориб, қонунийлик таъминласин ва биз шу талабанинг, яъни мени назарда тутиб, магистратурага киришига қарши эмасмиз деган мазмунда хат берди. Ректор эса бу хат мени ўқишга қабул қилиш учун асос бўлолмаслигини, вазирлик 8 нафар талабани қабул қилиш учун қандай топшириқ берган бўлса, худди шу мазмунда хат бериши лозимлигини айтди», — дейди Зарина Итолмасова.

    Зарина Итолмасованинг қўшимча маълумот беришича, куни кеча шу йўналишга яна қўшимча бир ўрин берилган. Ва бу сафар ҳам балли паст, рўйхатда энг қуйида турган талаба магистратурага қабул қилинган.

    «Бу адолатсизлик-ку, деб университетда шу ишга масъул бўлган илмий котиб Исмоил Йўлдошевга мурожаат қилдим. У киши бу ўрин ҳам вазирлик томонидан юборилганини айтиб, бу сир эканлигини, сирни эса менга айтолмаслигини билдирди», — дейди адолатсизликка учраётганини айтаётган талаба.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган яна бир талаба Умар Ғойипов ҳам вазирликнинг ими-жимидаги ҳаракати унга ҳам таъсир қилаётганини билдирди.

    «2020 йил бакалаврни тамомлаб, магистратурага ҳужжат топширдим. 179,9 балл билан йиқилганлар орасида тўртинчи ўринда турибман. Бироқ университет раҳбарияти қўшимча контракка рўйхат асосида эмас, саралаб олиб қабул қилди. Бу саралаш сабабини сўрасак, вазирликдан шундай топшириқ бўлган дейишди. Ваҳоланки, агар имтиёз берилса, менга ўхшаган ота-онаси ногирон ва муҳтожлиги борларга имтиёз берилмайдими? Вазирлик қайси ҳужжатга асосланиб, бундай адолатсизликка қўл урди?», — дейди Умар Ғойипов.

    Умар Ғойипов.

    Умар Ғойипов.
    Фото: «Дарё»

    Талабалар айтаётган мазкур адолатсизликни изоҳлаган Қарши давлат университети ходими, айнан шу ишга масъул Исмоил Йўлдошев вазирлик хати вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов имзоси билан тақдим этилганини айтиб, хат ХФУ шаклида — яъни хизмат фаолияти учун юборилганини билдирди. Ҳамда хатдан нусха тақдим этолмаслигини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    «Хорижий тиллар факультетининг магистратурасига қабул қилинган дастлабки икки нафар талаба баллар кетма-кетлигига кўра, қабул қилинган. Аммо кейин қабул қилинган 3 нафар талаба эса мурожаатчи талабаларга нисбатан паст балл тўплаган бўлса-да, вазирлик хатига кўра ўқишга олинган. Вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов имзоси билан юборилган хатда исм-шарифлари кўрсатилган талабалар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига ариза билан мурожаат қилган ва шунга асосланиб, вазирлик рўйхатига киритилган», — дейди Исмоил Йўлдошев.

    Суриштирувлардан аниқланишича, вазир ўринбосари имзоси қўйилган 01—07/ 1— 1400-сонли хат 2020 йил 11 декабрь куни университет ректорига юборилган бўлиб, унда А.Йигиталиев, Ш.Раззоқова, М.Норқобилова, Ғ.Ўралов, Э.Хушвақтов, М.Каримова, С.Муродова, Б.Раҳмоновларни магистратурага қабул қилиб, расмийлаштириш сўралган.

    Исмоил Йўлдошев.

    Исмоил Йўлдошев.
    Фото: «Дарё»

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев «Дарё» мухбирининг «Вазир ўринбосарининг университет ректорига йўлланган хатига нега айнан 8 нафар исм-шариф кўрсатилган? Нега баллар кетма-кетлигига риоя қилинмаган? Вазирлик буни қандай асослайди?», дея берган саволларига масъуллар билан гаплашиб, маълумот беришини айтди. Бироқ айтилган фурсат ўтса-да, тайинли жавоб бермади.

    Фарҳод Бабашев ҳам вазирлик хатида исм-шарифи кўрсатилганлар паст балл тўплаган бўлса-да, таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига ариза билан мурожаат қилганини, вазирлик хатига давлат комиссиясидан келган ҳужжат асос бўлганини айтиш билан кифояланди. Бироқ давлат комиссиясидан вазирликка берилган ва ректорга топшириқ беришга асос бўлган ҳужжат номи ҳам, ўзи ҳам ошкор қилинмади.

    Шу ўринда савол туғилади. Хўш, давлат комиссиясига фақат шу 8 нафар талаба ариза билан мурожаат қилганми? Нега вилоят бўйича шу 8 нафар талаба исм-шарифи вазирлик хатида тилга олинди? Агар магистратурага қабул қилиш давлат комиссиясига шунчаки ариза ёзиш билан ҳал қилинадиган бўлса, унда юқори балл тўплаганлар давлат комиссиясига мурожаат қилса-да, нега қабул қилинмаган?

    Янги вазир Абдуқодир Тошқулов вазирликнинг ахборот хизмати жавоб беролмаган саволга эътибор қаратиб, тайинли асос кўрсатади ёки адолатсиз бўлган бўлса, адолатнинг қарор топишида ташаббус кўрсатади деган умиддамиз.

    31.01.2021, 23:57   Изоҳ (0)   34695
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юнусободда ишчилар дарахтлар атрофини бетонлаб ташлади

    31.01.2021, 23:36

    Ўзбекистонда COVID-19’га қарши вакцина синовида иштирок этадиганлар сони қарийб икки баравар оширилди

    31.01.2021, 23:15

    Шавкат Мирзиёев: «2021 йилда ‘Бир миллион дастурчи’ лойиҳаси доирасида 105 минг нафар ёш IT-технологиялар бўйича онлайн ўқитилади»

    31.01.2021, 22:59

    Қарши туман ҳокимининг хизмат хонасида мурожаатчи аёлларни «разбор» қилгани айтилган аёл журналист экани, шу ҳаракати сабаб ишдан бўшатилгани маълум қилинди

    31.01.2021, 22:17

    «Бизга нефть беринг, ишлашни хоҳлаймиз». Фарғонадаги завод ишчилари ишсиз қолаётганини айтмоқда

    31.01.2021, 21:37

    Олимхон Рустамов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

    31.01.2021, 21:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.