Грузияда севиб истеъмол қиладиган пишириқ рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Юмшоқ, сариёғ ва пишлоқ қўшиладиган егуликни оила аъзоларингиз учун пишириб кўринг.
Керакли маҳсулотлар:
- тухум — 3 дона;
- туз — 3 чой қошиқ;
- сув — 150 мл;
- ун — 650-700 гр;
- пишлоқ — 500 гр;
- сариёғ— 250 гр;
- ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ.
- тухумга 1 чой қошиқ туз ва сув қўшиб аралаштиринг;
- ун солиб хамир қоринг, думалоқ шаклга келтириб, 30 дақиқа тиндиринг;
- пишлоқни қирғичдан чиқаринг, сариёғни аралаштиринг;
- хамирни 9 та бўлакка бўлинг;
- ун сепилган стол устига хамирни юпқа қилиб ёйинг;
- печда пиширишга мўлжалланган идишга ёғ суртинг ва ёйилган хамирни солинг;
- қолган хамирларни ҳам ёйиб чиқинг.
- сув солинган кастрюлькани оловга қўйинг, унга 2 чой қошиқ туз қўшинг;
- бошқа бир идишга совуқ солиб қўйинг;
- ёйилган хамир бўлакларини алоҳида-алоҳида қилиб кастрюлькада пишириб олинг;
- пишганини олишингиз билан 1,5—2 сонияга совуқ сувга солинг;
- пишган хамирларни сочиқ устига қўйиб қуритиб олинг;
- пишириб олинган хамирларни махсус идиш устидаги хамир устига териб чиқинг;
- устма-уст тахлашдан аввал орасига эритилган сариёғ суртиб, пишлоқ сепишни унутманг;
- энг устки ва пастки хамирлар четини бириктиринг;
- устига сариёғ суриб, 190 даража қизиган печга 45 дақиқа давомида пишириб олинг.
Мавзуга доир:
- Витаминлар кони бўлган наъматакдан 3 та энг яхши рецепт
- Қиш мавсумида истеъмол қилиш тавсия этиладиган 3 та мазали шўрва рецепти
- Фақат нонушта эмас: Тухумдан тушлик ва кечки овқатга нима тайёрласа бўлади?
- Иссиқ салат, хуштаъм шўрва, қўй гўштидан таом ва «татен» тарти: Беҳидан нималар тайёрлаш мумкин?
- Уч маҳсулот ёрдамида тезкор ҳамда фойдали нонушта тайёрлаймиз
Изоҳ (0)