• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сардоба тошқинидан жабрланганлар учун қурилган уйларнинг умумий нархи маълум қилинди

    Сардоба тошқинидан жабрланган аҳоли учун қурилган уйлар нархи 855,4 миллиард сўмни ташкил этди, дея маълум қилди Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Ўлмасжон Мамадаминов.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Унинг маълум қилишича, 4790 нафар хонадон эгаларига 186,6 миллиард сўм моддий ёрдам маблағлари пластик карталарга туширилган. Шундан, 4541 та фуқарога 181,6 миллиард сўм (40 миллион сўмдан) ва 249 та фуқарога 5 миллиард сўм (20,0 миллион сўмдан) берилган.

    Тошқин оқибатида уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун жами 52,5 га ер майдонлари танланиб, шартнома бўйича 855,4 миллиард сўмга тенг 2640 та хонадонли 86 та кўп қаватли турар жой қурилди.

    Таъкидланишича, 2 577 та хонадон республика, вилоят ва туманлар ишчи гуруҳлари ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан ўрганилиб, қуръа ташлаш йўли билан эгаларига топширилган.

    Сардоба тошқинидан жабр кўрганларга уй-жойлар тақсимланишида биринчи навбатда ҳужжатларида муаммоси бўлмагани учун 1430 та хонадон эгаларига тўғридан-тўғри берилган.

    Кўп қаватли уйларнинг 1-қаватига биринчи навбатда оиласида ногиронлиги бўлган болалар ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болалар, ёлғиз пенсионерлар жойлаштирилган.

    Шунингдек, муаммо ва камчиликлари бўлган 724 та ҳужжатлар Халқ депутатлари туман кенгашлари сессияларида кўриб чиқилиб, сессия қарорларига асосан уй ажратилиши рад этилган.

    Жумладан, 187 тасини — яшайдиган уйи бўлгани учун, 232 та хонадонга тегишли уйлар — Қурилиш назорат инспекцияси томонидан яроқли деб топилгани сабабли ва 298 та хонадон — қурилиши якунланмагани, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун қурилган вақтинчалик уйлар эканлиги аниқланган.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омборида тўғон ўпирилиши юз берди (тўғон 2010—2017 йилларда 1,2 триллион сўм эвазига қурилган). Ҳодиса оқибатида вилоятнинг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги, шунингдек, Қозоғистоннинг Мақтаарал туманидаги аҳоли пунктлари ва экинларга зарар етди, бинолар, йўллар, коммуникациялар вайрон бўлди. Ҳодиса оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, олти киши ҳалок бўлган, 90 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинган.

    Дастлаб ҳодисага кучли ёмғир ва шамол сабаб бўлгани ҳақида тахминлар илгари сурилди, бироқ кейинроқ воқеа юз бериши арафасида кучли шамол ва ёғингарчилик кузатилмагани, ҳодисага лойиҳа ҳужжатларидаги, қурилишдаги ва эксплуатациядаги хато ва камчиликлар сабаб бўлгани маълум қилинди. Бош прокуратуранинг июль ойи охиридаги баёнотида иш бўйича қамоққа олинганини эълон қилди, кейинроқ октябрь ойида ишга 17 киши гумонланувчи сифатида жалб этилгани маълум бўлди.

    28.01.2021, 22:27   Изоҳ (0)   31298
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда ИИБ назоратидаги 185 нафар шахснинг озодликни чеклаш жазоси бекор қилиниб, озодликдан маҳрум қилинди

    28.01.2021, 22:12

    Тошкентда бир қатор туманлар газ таъминотини яхшилашга ёрдам берадиган янги газ тақсимлаш тармоғи қурилиши якунланмоқда

    28.01.2021, 21:23

    Ўзбекистонда энг харидоргир Аи-80 бензини 110 сўмгача қимматлашиши мумкин

    28.01.2021, 21:11

    Бухорода қиймати 150 млн доллар бўлган иссиқлик электр станцияси қурилиши мумкин

    28.01.2021, 20:56

    Cotton Campaign Ўзбекистон 2020 йилги пахта теримида мажбурий меҳнатга барҳам беришда «сезиларли ютуқлар»га эришганини маълум қилди

    28.01.2021, 20:33

    Гулжаҳон Йўлдошевани судгача айбдорга чиқарган Чирчиқ шаҳри прокурори Бош прокуратурага ишга ўтди

    28.01.2021, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пекинда кучли сув тошқинлари оқибатида 30 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 29 июл, 12:55

    Ёзда кондиционерсиз хонада ухлаб қолишга ёрдам берадиган 7 лайфҳак 

    Маслаҳатлар | 29 июл, 12:52

    “ОКМК” футболчиси Нодирбек Абдураззоқов фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 29 июл, 12:52

    АҚШда 32 йил қамоқда ноҳақ ўтирган эркак оқланди 

    Дунё | 29 июл, 12:28

    “Арсенал” Уилям Салиба билан шартномани узайтиради

    Спорт | 29 июл, 12:20

    Андижондаги каналга корхонадаги авария сабаб нефть оқиб кетди

    Ўзбекистон | 29 июл, 12:08

    Колумбия собиқ президентига жиноий иш очилди

    Дунё | 29 июл, 12:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.