Фунчоза, сабзи ва янги бодринглар, саримсоқпиёз, яшил пиёз ҳамда хушбўй ҳидли корейс зираворлари – булар сизнинг севимли маҳсулотларингизми? Унда қуйидаги рецепт айнан сиз учун!
Керакли маҳсулотлар:
- фунчоза — 100 гр;
- пиёз — 2 дона;
- ўсимлик ёғи — 100 мл;
- сабзи — 3 дона;
- туз – ½ чой қошиқ;
- корейс зираворлари — 1 ош қошиқ;
- уксус 9% — 2 чой қошиқ;
- саримсоқпиёз — 5 дона;
- бодринг – 1–2 дона;
- яшил пиёз – таъбга қараб;
- кунжут – таъбга қараб.
Тайёрланиш жараёни:
- фунчозага иссиқ сув қуйиб, 5–7 дақиқагача шу ҳолатда қолдиринг;
- пиёзни тўғранг, қизиган ёғга солинг ва қизаргунга қадар қовуринг;
- сабзини тозалаб, қирғичдан чиқаринг;
- сабзига туз, зираворлар, сирка ва майдаланган саримсоқпиёзни қўшинг, пиёзни товадан олинг. Совугач, уни ҳам сабзили аралашмага қўшинг;
- фунчозани сувдан сузиб олинг ва совутинг;
- бодрингни ҳам қирғичдан ўтказинг;
- сабзи, бодринг ва тўғралган яшил пиёзни аралаштиринг. Хоҳласангиз, соя соусини қўшишингиз ҳам мумкин;
- тайёр салатга кунжут қўшинг;
- иштаҳа очар салатимизни шу вақтнинг ўзида дастурхонга тортинг ёки музлатгичда совутиб олинг.
Изоҳ (0)