АҚШ Сенати Ллойд Остиннинг Пентагон раҳбари лавозимига маъқуллади, дея хабар бермоқда Meduza.

Фото: «РИА Новости»

67 ёшли Остин расмий равишда қасамёд қабул қилганидан кўп ўтмай ўз лавозимига киришади.

Остин генерал унвонига эга. У турли йилларда Бирлашган штаб бошлиқлари директори, Ироқ контингентининг бош қўмондони ва АҚШ Марказий қўмондонлиги бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2016 йилда у нафақага чиққан ва хусусий қурол ишлаб чиқариш фирмасига ишга кирган.

Таъкидланишича, Остин Пентагоннинг биринчи афроамерикалик раҳбари бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Байден 8 декабрда Пентагон раҳбари лавозимига тарихда биринчи марта афроамерикаликни тайинлашини маълум қилган эди.

Аввалроқ АҚШ Миллий разведкаси директори лавозимини биринчи марта аёл киши эгаллагани ҳақида хабар берилган эди.