Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда импорт ўрнини босувчи зирҳли автомобиллар ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Мудофаа саноати давлат қўмитаси ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси Ойбек Исмоиловнинг айтишича, зирҳланган «Қалқон» номли автомобиль «Кран ва махсус техникалар» корхонаси билан ҳамкорликда  ишлаб чиқарилган.

«Кран ва махсус техникалари» корхонаси билан ишлаб чиқарилган зирҳланган автомобиль техникаси кўздан кечирилди ва ижобий баҳо берилди. Зирҳли автомобиль барча халқаро стандартларга жавоб беради», – деди қўмита раиси.

Унинг қўшимча қилишича, ушбу автомабил импорт ўрнини босади.

«Бунинг номенклатурасини, турларини кўпайтириш масаласи бўйича Президентимиз томонидан қўшимча кўрсатмалар берилди. Албатта, бу ишларни амалга оширамиз. Шу билан биргаликда, мавжуд ҳозирги маҳсулотимиз ҳам, бундан кейинги маҳсулотларимиз ҳам экспорт қилувчи маҳсулотлар таркибига киришига ҳаракат қиламиз», – деди Ойбек Исмоилов.

«Кран ва махсус техникалар» корхонаси директорининг ўринбосари Анвар Каримовнинг таъкидлашича, мазкур автомобиль махсус қурилмалар ва мосламалар билан жиҳозланган.

«Масалан, автомобилнинг экипажини ҳимояловчи зирҳидан ташқари, унинг ёқилғи баки ва аккумулятор батареялари ҳам зирҳ билан ҳимояланган. Автомобиль ўзини тортиб чиқариш учун чиғир билан жиҳозланган. Эвакуацион люклар, эшикларини ичкаридан қулфлаш учун махсус мосламалар бор», – деди у.

Қўмита мазкур автомашинанинг қандай имкониятларга эгалиги, ишлаб чиқаришга қанча маблағ кетгани ва нархи борасида маълумот тақдим этмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди