• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Халқ дардини раҳбарларга лўнда қилиб қўйса, маҳалла раиси обрўли бўлади». Шавкат Мирзиёев Бухорода тўртта туман фаоллари билан учрашди

    Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифини шамолдан зарар кўрган Олот туманидан бошлади. Президент Олот тумани марказида Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашди. 2020 йили содир бўлган табиий офат ёдга олинди, дея хабар қилади Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «2020 йил ватанимиз учун, шу жумладан, Бухоро вилояти учун жуда катта синовлар йили бўлди. Бу ерда юз берган табиий офат иқтисодиётга, инфратузилмага, одамлар 30—40 йиллаб қурган уйларига катта талафот етказди. Биз халқимизнинг сабр-тоқати, бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги билан бу балолардан қудратли бўлиб чиқамиз, деб ният қилгандик, мана, шу натижаларга эришдик», — деди Президент.

    Ҳеч бир оила эътиборсиз қолдирилмагани таъкидланди. Хусусан, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида Олот, Қоракўл ва Жондордаги эҳтиёжманд оилаларга қарийб 14 миллиард сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

    Аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар давом эттирилиши, бунинг учун қуйи тизимдаги раҳбарлар уйғониши, жон куйдириши кераклиги айтилди.

    «Бугун бу ерга келишимдан мақсад — халқимизни кўпроқ эшитиш, эртанги марраларни белгилашда тўғри йўл тутиш. Туман ҳокимлари ва маҳалла раислари ўзларини қийнаётган муаммоларни очиқ-ойдин айтиб, уларнинг ечими бўйича таклифларини билдирса, ниятимиз амалга ошади», — деди давлат раҳбари.

    Ҳудудларни ривожлантириш дастури ҳамда камбағалликни қисқартириш режалари маҳаллабай тизим асосида ишлаб чиқилиши таъкидланди.

    «Маҳалла раиси қачон обрўли бўлади? Халқ дардини раҳбарларга лўнда қилиб қўйса. Ҳамма масала, аввало, маҳаллада ҳал бўлсагина одамлар рози бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Бу йил ёшлар ва оилавий тадбиркорлик лойиҳалари учун Қоракўл туманига 36 миллиард сўм, Олот туманига 21 миллиард, Жондор туманига 49 миллиард сўм маблағ ажратилади. Қоракўл касб-ҳунарга ўқитиш марказида 980 нафар ишсиз ва чет элда ишлаш истаги бўлган фуқаролар турли касбларга ўқитилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2021—2022 йилларда Олотда 42 та, Қоракўлда 56 та, Жондорда 67 та лойиҳа амалга оширилиб, 3 мингта доимий иш ўрни яратиш режалаштирилган.

    Қайд этилишича, Олотда лойиҳа қиймати 20 миллион доллар бўлган логистика маркази, Қоракўлда олтингугуртни қайта ишлаш корхонаси, Жондорда керамик плиталар ишлаб чиқариш объекти ишга туширилади. Кичик саноат зоналари ташкил этилади.

    Таъкидланишича, қишлоқ хўжалигида ҳам фойдаланилмаган имкониятлар бор. 2021 йилда 18 километр мелиорация тармоқлари қурилиб, Жанубий Олот хўжаликлараро коллектори реконструкция қилинади. Натижада фойдаланишдан чиққан ерлар қайта ўзлаштирилиб, бозорбоп маҳсулотлар етиштирилади.

    Президент ижтимоий соҳаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталди. Хусусан, Олот туманида кинотеатр ва кутубхонани ўз ичига олган Маънавият ва маданият маркази қурилиши қайд этилди. Шунингдек, мактаб, болалар боғчаси, тиббиёт муассасалари, ижтимоий хизмат объектлари барпо этилади.

    2021 йил Қоракўлдаги Халқаро математика мактаби реконструкция қилиниб, 200 ўринли ётоқхона қурилиши таъкидланди. Бу даргоҳнинг иқтидорли ёшлари IT соҳасига жалб қилинади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жаҳон банки иштирокидаги Олот ва Қоракўл туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича 139 миллион долларлик лойиҳа якунланиб, 265 минг аҳоли ичимлик суви билан таъминланади. Бу икки туманда 30 йилда ичимлик суви таъминоти 17 фоиз бўлган, 2021 йилда бу кўрсаткич 90 фоизга етади.

    Давлат раҳбари учрашувда маҳаллий аҳолининг мурожаатларини инобатга олиб, Олот—Тошкент темир йўл қатнови қайта тикланишини маълум қилди.

    Мавзуга доир:

    • «Кўп қаватли уйларда қўшни қўшнисини танимайди» – Шавкат Мирзиёев фарзанд тарбиясида маҳалланинг ўрни ва ажримлар ҳақида
    • «Мобил телефон кўпинча ёт мафкурани тарқатадиган қуролга айланмоқда» – Шавкат Мирзиёев

    21.01.2021, 17:00   Изоҳ (0)   26301
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда 16 нафар йигит-қиз ҳоким вазифасини бажаришга киришди

    21.01.2021, 16:09

    Расул Кушербаев 2 ёшгача бола пулини олишни ҳаммага қайтариш кераклигини айтди

    21.01.2021, 15:20

    Исроил компанияси Наманганда лаванда плантацияси барпо этмоқчи

    21.01.2021, 15:11

    Шавкат Мирзиёев Жозеф Байденни АҚШ президенти лавозимига киришгани билан табриклади

    21.01.2021, 14:56

    Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

    21.01.2021, 14:43

    Қашқадарёда маҳалла раиси МИБ ходимини болта билан жароҳатлади

    21.01.2021, 14:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Биз бунга йўл қўймаймиз” — Қамчибек Ташиев “Дўстлик” постида коррупцияни олдини олиш бўйича топшириқ берди

    Дунё | 15 июл, 17:33

    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди

    Реклама | 15 июл, 16:30

    Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров мукофот жамғармаси 750 минг долларлик бўлган мусобақада қатнашади

    Спорт | 15 июл, 17:10

    Тошкентда юзлаб одамлар қурилишига рухсат берилмаган уйга тўлов қилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 17:05

    АҚШ НАТО давлатларига 10 мрлд долларлик қурол сотади — Axios

    Дунё | 15 июл, 16:40

    Наманганда йўловчига шилқимлик қилган Damas ҳайдовчиси 3 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 15 июл, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 15 июл, 16:21

    IBF рейтинги янгиланди. Баҳодир Жалолов нечанчи ўринда?

    Спорт | 15 июл, 16:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.