• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сиз ойдан тушганмисиз, ё халқдан устун олий ирқданмисиз?». Расул Кушербаев Олий суд фуқароларни қабул қилмаётганини танқид қилди

    Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Telegram’даги канали орқали Олий суд вакилларининг фуқаролар учун қабул эшикларини ёпиб олганини танқид қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Афсуски, бизга келаётган мурожаатларнинг аксарияти суд фаолияти ва қарорларидан норозилик билан боғлиқ. Ва сўнгги вақтларда бу норозилик қаторига Олий суд вакилларининг фуқаролар учун қабул эшикларини ёпиб, «бизда қабул йўқ», деган принципда иш тутаётгани ҳам қўшилди.

    Депутатлар қабулхонасида ҳар куни «бизни Олий суд раҳбарлари қабулига киритинг, қабулга кира олмаяпмиз», деган гапни эшитавериш ғалати бўларкан.

    «Судга борган ҳар бир фуқаро фақат адолат топишига кафолат берамиз... Ҳар бир инсоннинг тақдирини ҳал этишда онгимизда – адолат, тилимизда – ҳақиқат, дилимизда эса поклик устувор бўлади», дея бағрикенг халқимизга мурожаат қилиб, Ўзбекистон судьяларининг бошида турган идора раҳбарияти ўз халқининг фуқароларини қабул қилишдан ўзини тортса-я?!

    Яхшиям пандемия бор экан. Қабулни тўхтатиб қўйишга айни муддао бўлди. Бироқ карантин тартиби енгиллашди, барча идора ва ташкилотлар фуқароларни санитария талабларига риоя этган ҳолда қабул қиляпти. Лекин Олий суд, нега сиз қабул қилмайсиз? Сиз ойдан тушганмисиз, ё халқдан устун олий ирқданмисиз?

    Яқинда Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида ҳатто спикер Нуриддинжон Исмоилов ҳам Олий суднинг фуқароларни қабул қилмаётганлигига эътироз билдирганда, Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов қабул масаласида муаммо йўқлигини айтиб, ваъда берганди. Ўзим ҳам бир неча бор Олий судга боғландим, «муаммо йўқ келсин фуқаролар» дейишди.

    Натижада эса, вилоятлардан умид билан келган фуқаролар «боринг қабул қилади», деган гапимизга ишониб, Олий суд эшиги тагида кун бўйи сарғайиб вақтини ва ишончини йўқотаяпти.

    Олий суд, сиз парламентни, 34 миллионлик халқ вакилларини ҳам алдадингиз. Биз сиздан биргина нарса – ўз халқингиз фуқароларини қабул қилишни, эшитишни сўрадик, холос. Шу оғирми?

    Биз суднинг чинакам мустақил бўлишини истаймиз ва бу йўлда уларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Бироқ шартимиз ­— суд давлат идорасига эмас, аввало фуқароларнинг манфаатларига хизмат қилсин, уларнинг дард-у ташвишларига қулоқ тутиб, қонунларга асосан адолатли қарор қабул қилсин. Суд бошидагилар ўз ишини унутиб, туризмни тарғибот қилиш учун тоққа бориб судсиз одамларнинг уйини ўзбошимча, деб прокурор ва ҳоким билан уйларни буздирмасин, Ўзбекистонни дунёга шарманда қилмасин!

    Қийин бўлса ҳам адолат йўлида ишлаётган виждони борларидан узр сўраган ҳолда, фуқароларни қабул қила олмайдиган Олий суддаги жанобларга кўпчилик номидан охирги савол: сиз ўзи кимга хизмат қилаяпсиз? (фақат халққа, деманг, илтимос!)

    PS.: Бизни популизм ва асоссизликда айблаб, идорама-идора шикоят қилиш ва фалонча фуқарони қабул қилиб ташладик, деган статистика билан «реакция» қилиб, ўзингизни оқлашдан аввал фуқароларни қабул қилишни бошланг. Майли шунда биз популист ва ёлғончи бўлишга розимиз, фақат сиз фуқароларни қабул қилинг ва эшитинг!

    Расул Кушербаев, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати 

    Мавзуга доир:

    • Расул Кушербаев орзусидаги Олий Мажлис қандай бўлиши кераклигини маълум қилди
    • «Отнинг ўлими итнинг байрами бўлди». Депутат Расул Кушербаев 2020 йил якунлари ҳақида

    15.01.2021, 11:42   Изоҳ (0)   42974
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Собиқ уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Нурафшон ҳокими этиб тайинланди

    15.01.2021, 10:43

    «Ўртадаги вагонларда етарлича жой бўлади». Тошкент метрополитени станция платформаларида тиғиз вақтда одамлар тўпланиб қолаётгани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди...

    15.01.2021, 09:42

    Самарқанддаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида гемодиализга муҳтож болалар учун сунъий буйрак бўлими очилди

    15.01.2021, 09:10

    «Қўша-қўша ортиқча уйлар ва бизнес лойиҳалар қилолмаганмиз». Аёл ҳокимлар — даромадлар декларациясига доир қонун лойиҳаси ҳақида

    15.01.2021, 08:54

    Бектемир тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди

    15.01.2021, 08:42

    Ўзбекистонда ўзбошимча ва ноқонуний қурилган бинолар эгаси эндиликда жавобгарликка тортилиши мумкин

    15.01.2021, 07:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззах кўчаларида дрифт қилиб, қоидаларни бузган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 19 август, 00:10

    “Трамп билан учрашувдан олдин НАТО ва Европа раҳбарлари билан позицияларни мувофиқлаштирдик” — Зеленский 

    Дунё | 18 август, 23:55

    Google Австралиянинг монополияга қарши қонунларини бузгани учун 30 млн евро жаримага тортилди

    Дунё | 18 август, 23:40

    Хитойда қишлоқ аҳолиси ва сайёҳлар тўрт соатдан ортиқ машина калитини ўғирлаган суғурни қидиришди 

    Дунё | 18 август, 23:25

    Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғи атрофида 12 та меҳмонхона қурилди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:09

    Хитойдан Ўзбекистонга спиртли ичимликларнинг 2,5 млн дона қалбаки акциз маркасини олиб кираётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:01

    Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин

    Дунё | 18 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.